RU

Последние новости

12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  0 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  4 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  0 11:10Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"  4 11:02Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди  4 11:00Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"  0 10:37Ханс-Дитер Фликнинг «Барселона»даги маоши маълум  2 10:28ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари  0 10:23Фарҳод Нишонов: "Иккинчи бўлимда ҳар томонлама рақибга ютқаздик"  0 10:10Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 10:05"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 09:43Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхшиларини аниқлади  3 09:32Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди"  11 09:15ПСЖ Хвича Кварацхелия трансфери бўйича «Наполи»га илк таклифини юборди  1 08:41ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади?  16

"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз? Новости

"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз?

Бугун Жиззахда "Сўғдиёна" клуби учун муҳим баҳс бўлиб ўтади.

Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК Кубоги Ҳудудлараро финал баҳсида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" клубига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда "Сўғдиёна" ғалаба қозонса, 22 октябрь куни Жиззахда Уммоннинг "Ал Сиб" клубига қарши майдонга чиқиш имкониятини яратади. 

Хўш, бугунги рақиб борасида қандай маълумотларга эгамиз? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

Қачон ташкил топган?

"Куала-Лумпур" 1947 йилда ташкил топган. Малайзия Суперлигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоани "шаҳар йигитлари" деб чақиришади. Жамоа совринларини анча олдин қўлга киритган. Аниқроғи, 1986 ва 1988 йилларда Малайзия Биринчи лигаси ғолиблигини қўлга киритган. 2017 йилда эса Премьер-лигада чемпион сифатида Суперлигага йўлланма олган. Ўшанда клуб сафида ҳамюртимиз Бобур Акбаров тўп тепган. 

Шунингдек, жамоа Малайзия Кубоги, Ассоциация кубоги ва Суперкубок каби мусобақаларида зафар қучган. Ўтган мавсумда чемпионатда 6-ўринни олган. Ўтган мавсум Кубок финалида ғалаба қозониб, ОФК Кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиққан.

Халқаро майдондаги иштироки

Ушбу жамоа бундан аввал ҳам халқаро майдонда иштирок этган. Бироқ натижалари кўнгилдагидек кечмаган. ОФК Кубогида эса биринчи маротаба иштирок этди ва финалга қадар етиб кела олди. Жамоа мусобақадаги юришини "H" гуруҳида бошлади. "Макассар" (Индонезия) ва "Тампинс Роверс" (Сингапур) клублари билан бир гуруҳдан жой эгаллади. Дастлаб "Макассар" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, сингапурликлар устидан ғалаба қозонди – 2:1. Шу тариқа, жамоа кейинги босқичга йўлланма олди. Ундан кейинги босқичдаги илк баҳсда "Вьеттел" (Вьеьнам) клубини пенальтилар сериясида енгди. Кейин яна "Макассар" билан зонал финалида мағлуб этди – 5:2. Бундан аввалги босқичда эса "АТК Моҳун Баган"ни 3:1 ҳисобида таслим қилган ҳолда Жиззахга етиб келди. 

Легионерлари

"Куала-Лумпур" клуби молиявий томонлама жуда бақувват ҳисобланади. Шу боис раҳбарият хорижлик мураббий ва футболчиларнинг хизматига таянади. Айни вақтда жамоани хорватиялик мутахассис Боян Ходак бошқароқда. 

Ходак 2021 йилнинг январидан буён клуб бошқарувида ва ўтган йили мамлакат кубогини жамоаси билан қўлга киритган. 

Жамоа сафида 5 та легионер тўп тепади. Легионерлар Филлипин, Колумбия, Австралия, Гана ва Бразилия фуқаролари ҳисобланади. Айтайлик, жамоа сардори Пауло Жозуэ бразилиялик ярим ҳимоячи бўлиб, бир неча йиллардан бери "Куала-Лумпур" шарафини ҳимоя қилиб келади. Айнан у жамоанинг асосий фигураси ҳисобланади. 

Тезкор Ромель Моралес ҳам ҳужум чизиғида жуда хавфли футболчидир. Ҳимояда эса австралиялик тажрибали ижрочи таклиф қилинган. Дарвозани эса филлипинлик Кевин Мендоса қўриқлайди.

Самандарбек тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика