Криштиану Роналду кетма-кет 4-йил дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлди
27 мая 2017 08:24
Новости
Криштиану Роналду кетма-кет 4-йил дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлди
Португалия ва "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes талқинига кўра яна бир бор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлди.
Роналду йилига 93 млн доллар пул топади, ундан 58 миллионни 32 ёшли футболчи клубдан олади. Иккинчи ўринда "Барселона" вакили Лионель Месси (80 млндан 50 млн клубда), учинчи ўринда Неймар (37 млн, 15 - млн клубда) қайд этилди.
Кучли ўнликка қуйидаги футболчилар ҳам киритилди: Гарет Бэйл (34 млн), Златан Ибрагимович (32 млн), Уэйн Руни (23,6 млн), Луис Суарес (23,3 млн), Серхио Агуэро (22,6 млн), Хамес Родригес (21,9 млн), Поль Погба (21,2 млн).
Комментарии