RU

Последние новости

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

Криштиано Роналду: “Мен аллақачон футбол тарихига кириб улгурганман” Новости

Криштиано Роналду: “Мен аллақачон футбол тарихига кириб улгурганман”

“Реал” ҳужумчиси Криштино Роналду қўлга киритган ютуқлари ва янги йилдаги мақсадлари ҳақида тўхталди.

“Мен ёшлигимдан футбол тарихига кириш учун ҳаракат қилганман. Болалигимдан шунчаки футболчи эмас, балки юлдузга айланиш ва доим энг яхши бўлишга интилганман. Ва мен бунга эришдим.

Қўлга киритган совринларим ҳам сўзларимга далил бўла олади. Қўлга киритган барча ютуқларим – кубоклар, шахсий кўрсаткичлар, статистик рекордлар... Мен бу билан фахрланаман ва бу мени шу пайтгача қандай ишлаб келган бўлсам, яна шундай ҳаракат қилишга ундайди.

-Бир неча йиллардан буён юқори савияда ўйин кўрсатишингизнинг сабаби нимада?

-Буни ҳеч қандай сирли жойи йўқ. Бу тинимсиз ва машаққатли меҳнат маҳсули. Қолаверса, мен кўплаб ютуқларимни қўлга киритишиим мумкин бўлган клубда тўп тепаяпман. Терма жамоа ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин.

-2017 йилда олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

-Мақсадим ўша ўша.  Олдинда янги чақириқлар. Янги совринлар учун кураш. Кўпроқ голлар киритиш.  Мен жамоамнинг янги муваффақиятларига ҳисса қўшиш билан бирга шахсий кўрсатикичларимни ҳам янада яхшилаш ниятидаман.

-2017 йилда Конфедерациялар кубоги ўтказилади. Бу Португалия терма жамоаси ва сиз учун қандай аҳамиятга эга?

-Португалия илк бор мазкур турнирда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу унутилмас турнир бўлишига ишонаман. Албатта, бу мусобақада ғолиб чиқиш ниятидаман. Аммо буни амалга ошириш осон эмаслигини биламиз. Биз билан бирга  мазкур турнирда дунёнинг энг яхши жамоалари ҳам иштирок этади. Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин,-дейди  Роналду.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика