RU

Последние новости

15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  5 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  1 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  2 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   3 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  2 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  4 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  62

"Краснодар" ПФК Павел Мамаев бўйича расмий баёнот берди Новости

"Краснодар" ПФК Павел Мамаев бўйича расмий баёнот берди

Россиянинг "Краснодар" футбол клуби жамоа ярим ҳимоячиси Павел Мамаев қилган безорилик бўйича расмий баёнот берди.

Гап шундаки, кеча "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев ўртоқлари билан маст ҳолда тунги клубдан чиқишган ва безорилик қилиб кўчада турган машиналарни тепа бошлашган. Мана шундай машиналардан бири "Мерседес" русумидаги автоулов бўлиб, "Биринчи канал" бошловчиси Ольга Ушаковага тегишли бўлган. 

Шунда машина ҳайдовчиси келиб ёшларга гап уқтиришни бошлаган ва жим юришларини сўраган. Бироқ футболчилар уни эшитмай дўппослашга тушишган. Футболчилардан бири унинг бошига ургани учун ҳайдовчи мия чайқалиши ташхиси билан касалхонга ётқизилган. Бундан ташқари иккала зўравон Москва кафеларидан бирида овқатланиб ўтирган мансабдор шахсни ҳам уришган. 

Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг "Краснодар" футбол клубининг баёноти қуйидагича бўлди:

"Биз клуб футболчисига нисбатан жиноят иши очилган ҳолат билан биринчи бор рўбарў келдик. Видеода кўринган ҳолат ниҳоятда аянчли, бу ҳар қандай кишининг ғазабини келтиради. Шу боис бу вазиятни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Клуб аввало юз берган воқеани тўлиқ ўрганиб чиқади ҳамда футболчининг шартномасида келтирилган бандлар бўйича иш кўради. Биз аввало футболчи билан шартномани қандай бекор қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Афсуски, шартномалар шундай тузилганки, уларнинг аксарияти профессионал футболчилар фойдасига хизмат қилади. Лекин клуб футболчига нисбатан жазо бериш учун бор имкониятини ишга солади".

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика