RU

Последние новости

15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  3 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз" Новости

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз"

ОЧЛнинг 4-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан олдин "Шаржа" бош мураббийи Космин Олариу ҳамда Себастьян Тальябуэ матбуот анжуманида иштирок этди.


Космин Олариу: - Қаршига иккинчи марта ташриф буюряпман ва бу жамоани яхши биламан. "Насаф" ўз майдонида яхши ўйнайдиган жамоа. Доимий равишда мухлислари қўллаб-қувватлаб туришади. "Насаф" ўз услубига эга жамоа, шу сабабли эртага бизни қийин ўйин кутиб турганини яхши биламиз. Шаржадаги илк ўйинда бунинг гувоҳи бўлганмиз. 

Себастьян Тальябуэ: - Эртага бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз. "Насаф" гуруҳимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Эртанги учрашув биринчисидан кўра қийинроқ бўлади. Чунки ғалаба бизга ҳам, "Насаф"га ҳам керак. Агарда ғалаба қозонадиган бўлсак, гуруҳдаги вазиятимизни яхшилаб олган бўлардик. Эртанги учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин ўтади. Қайси жамоанинг концентрацияси юқори бўлса, ўша ғалаба қозонади деб ўйлайман.

- Ўтган турда "Насаф" мағлуб бўлди. Ўша ўйинда "Насаф"на нима етишмади деб ўйлайсиз?

Космин Олариу: - Шаржадаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. 60-65 дақиқа мобайнида биз рақиблардан кўра яхшироқ ўйнадик. "Насаф"нинг эса бир қанча асосий таркиб футболчилари майдонга тушмади. Бизда уч нафар асосий ҳимоячимиз ўйнамади, шу сабабли ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчиларни мудофаада ўйнатгандик. "Насаф"нинг стадиони бизникига ўхшаш, улар биринчи марта бу стадионга келгани йўқ. Шу боисдан улардан бошқачароқ ўйин кутгандик. Умуман олганда "Насаф" қарши ҳужумларда тез ўйнайдиган жамоа. Шу сабабли ушбу баҳсга қаттиқ тайёрландик.

- "Насаф" "Шаржа"га қарши иккинчи мавсум ўйнамоқда. Ўшанда ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эди. Рўзиқул Бердиевнинг ўша жамоаси ва ҳозирги жамоаси ўртасида қандай фарқ сезилди, қандай ўзгаришлар бўлди деб ҳисоблайсиз?

Космин Олариу: - Фарқ катта. Футбол йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Бирор жамоа шундай пайтда бир-биридан фарқ қилади. Жамоа менталитети, услуби ўша-ўша, лекин техник ва тактик томондан ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли ўзгаришлар катта.

- Иккита саволим бор: Миралем Пьяничнинг ҳолати қандай? Эртанги учрашувда жамоанинг ғалабаси учун имкониятларни қандай баҳолайсиз?

Космин Олариу: - Пьянич жароҳатланган. Уни хавф остига қўйишни истамадик ва шу сабабли эртанги учрашувда ўйнамайди. Олдинда чемпионат доирасида бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Футболчиларнинг соғлиғи билан таваккал қила олмаймиз. Ўйинга кучли тайёрландик, бу ерга ғалаба учун келдик. Қийин ўйин кутиб турибди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ғолиблик учун майдонга тушамиз.

- "Шаржа" ОЧЛда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

Космин Олариу: - Гуруҳдаги бошқа жамоаларда ҳам плей-оффга чиқиш учун имкониятлари сақланиб турибди. Шу сабабли айни дамда биз ҳам гуруҳдан чиқишни ўйлайпмиз. Бошқа мақсадимиз йўқ, энг биринчиси гуруҳдан чиқиш.

- "Шаржа" учун қайси тактика қулайроқ - ҳимояда ётиб, ҳужумга ўтишми ёки ҳужумкорликми?

Космин Олариу: - Бу қийинроқ савол. Эртанги ўйинда кимлар ўйнашини ҳам билмаймиз. Таркибдан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Ўзимизнинг ғояларимиз, услубларимиз бор. Барчасини ўйинга танланган таркиб орқали аниқлаймиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика