RU

Последние новости

19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  1 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  7 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  13

Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! Новости

Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган баҳслар старт олади.

Қувонарлиси дастлабки 7та турдан кейин Суперлигамизда биронта мураббий истеъфога чиқарилгани йўқ. Мураббийлар қўнимсизлиги ҳеч қачон ҳеч қайси жамоага ёрдам бермаган.

Албатта, раҳбарият натижа ижобий бўлавермагач охири бош мураббийни ишдан бўшатишга мажбур бўлади. Аммо икки мураббий борки улар жамоаси ижобий натижа қайд этмаса ҳам ўз лавозимида қолиши керак, камида йил охиригача.

Булар Денис Коростиченко ва Шуҳрат Мақсудов. Нега дейсизми? Сабаби раҳбарият бу икки мураббий олдига ёшларни ўйнатиш вазифасини қўйган. Иккала клубда ҳам молиявий ҳолат олдинги вақтлардаги каби ТОП эмас. Айниқса "Локомотив"да. Тўғри иккала жамоада ҳам тажрибали футболчилар жуда кўпчиликни ташкил этади ва ёшлар саноқли майдонга тушмоқда. Масалан "Бунёдкор"нинг молиявий ҳолати зўр бўлганида қишда бошқа клубга кетган футболчиларни ўз сафида сақлаб қолган бўларди. "Локомотив"да ҳам шундай вазият. Иккала жамоа раҳбарияти бу йил ёшлар ва бошқа клубда ўз ўрнини йўқотиб қўйган футболчилар билан ўйнашга рози бўлдими демак бош мураббийга 7та ёки 10та тур эмас кўпроқ имкон бериши шарт.

Қуйи поғоналарда бораётган бошқа жамоаларимизда вазият ўзгача. У ердаги мураббийлар ўзларига керакли бўлган футболчиларни деярли барчасини қўлга киритишди, таркиб юқоридаги икки клубдан фарқли равишда кучайтирилди ва раҳбарият улардан натижа кутишга ҳақли.

Шундай экан "Бунёдкор" ва "Локомотив" раҳбариятига сарлавҳадаги гапни такрорлаймиз: Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! Бу менинг ўта шахсий фикрим.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика