Конте Моуринью кетадиган бўлса, "Рома" бош мураббийлигига асосий номзод
22 мар 2023 19:44
Новости
Конте Моуринью кетадиган бўлса, "Рома" бош мураббийлигига асосий номзод
Рим клуби номзодлар ҳақида бош қотиришни бошлаб юборган.
Антонио Конте Жозе Моуринью "Рома"дан кетадиган бўлса, жамоа бош мураббийи бўлишга асосий номзодлардан бири. Португалиялик мураббийнинг жамоадаги келажаги ҳозирча мавҳум бўлиб турибди. Рим клуби раҳбарияти эса клуб бош мураббийлигига бошқа номзодлар ҳақида ўйлашни бошлаб юборган.
Антонио Конте ҳозирда "Тоттенхэм" бош мураббийи бўлишига қарамай, унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Бундан ташқари, Конте шу ҳафта истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Жозе Моуринью номзоди ПСЖ клубининг асосий мақсади бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии