RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Конфедерациялар кубогидаги ўлим ёки Марк-Вивьен Фоэнинг вафотига 14 йил бўлди ВИДЕО Новости

Конфедерациялар кубогидаги ўлим ёки Марк-Вивьен Фоэнинг вафотига 14 йил бўлди ВИДЕО

2003 йилнинг 26 июнь санасида Францияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги мусобақасининг ярим финалида Колумбия ва Камерун тўқнаш келганди...

Катта мусобақа финалидан сўнг бундай воқеани деярли ҳеч қачон кўрмагансиз: Мағлуб бўлган жамоа сардори ғолиб жамоаси сардори билан биргаликда совринни қабул қилиб олмоқда. Финалда ютқазган жамоа чемпионлар билан биргаликда стадионни айланиб чиқишмоқда. Мухлислар ҳар иккала жамоани бир хилда олқишлашмоқда. Сабаби ўша пайтда ким ғолиб, ким мағлуб экани умуман аҳамиятга эга эмасди.

2003 йил Франциянинг Париж шаҳрида ўтган Конфедерациялар кубоги у қадар ёрқин бўлмади, бироқ энг таъсирли мусобақага айланди. Футбол иккинчи планга тушди, чунки уч кун олдин катта фожеа рўй берганди. Мусобақа ярим финали доирасидаги Камерун – Колумбия учрашувида африкаликлар ярим ҳимоячиси Марк-Вивьен Фоэ майдон марказига яқин жойда ерга йиқилди ва қайтиб ўзига келмади...

«Майдон марказида йиқилиб тушганида бу қадар жиддий нарса бўлганини ўйламагандик, – деб хотирлайди Камерун терма жамоаси посбони Карлос Камени. – Нима учун у йиқилди? Балки, чарчоқ таъсир қилгандир. Майдонга қайтишига шубҳа қилмаган эдик».

Шифокорлар футболчининг юрагини ишга туширишга ҳаракат қилишди, бироқ ўша воқеадан бир соат ўтиб Фоэ вафот этди.

28 ёшли Фоэнинг вафоти барчани шок ҳолатига тушириб қўйди. Ўша кун бироз кечроқ ўтказилган иккинчи ярим финал доираисидаги Франция – Туркия ўйини бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Фоэ Франциянинг «Лион» клубида ўйнарди, шу боис бу терма жамоанинг кўплаб футболчилари билан таниш эди. Айниқса Франция посбони Грегори Купе «Лион»да Фоэ билан бирга фаолият олиб борар эди. Французлар ўша баҳсдаги илк голни камерунлик футболчининг хотирасига бағишлашди: Тьерри Анри ҳисобни очган вазиятда барча футболчилар қўллари билан осмонга ишора қилишди.



Франция ярим финалда ғолиб бўлиб (3:2) финалга чиқди. Финалда эса Камерун мағлуб этилди (1:0). Французларга ўз майдонидаги мусобақада ғолиб чиқиш жуда муҳим эди:

«Қўшимча босимни ҳис қилардик. Биринчидан ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнардик. Иккинчидан ЖЧ-2002да гуруҳда биронта гол ура олмай қолиб кетган эдик. Шу боис ўзимизни кўрсатишимиз керак эди», - дейди ярим ҳимоячи Робер Пирес.

Барибир натижа иккинчи планга тушиб қолди. Фоэнинг вафотидан кейин хаттоки финал бекор қилиниши ҳам мумкин эди. Агар Камерун финалдан воз кечса ҳеч ким улардан хафа бўлмас эди. Бироқ йигитлар ўзларида куч топишди ва ҳал қилувчи баҳсга чиқишди.

«Уни йўқотганимиздан сўнг мусобақани давом эттириш учун кучимиз қолмаганди, - дейди Карлос Камени. – Аммо унинг қандай жангчи бўлганини, ғалабага бўлган иродаси қанчалик кучли эканини эслагач, барчамиз финалда ўйнашга қарор қилдик. Фоэ хотираси учун ҳам майдонга тушдик».



Жамоа сардорлари финалга Фоэнинг катта расмини кўтариб чиқиб келишди. Учрашувдаги ягона, Анрининг олтин голидан сўнг жамоалар кубокни биргаликда қабул қилиб олишганди.

«Бу жуда ҳам таъсирли, жуда ҳам ҳиссиётли вазият эди, - деб ёдга олади Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жибрилль Сиссе. – Барчамиз тўғри иш қилаётганимизни тушуниб турардик. Бу жуда яхши вазият эди».

Мусобақа ёрқин вазиятлари видеосини томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: ВИДЕО


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика