RU

Последние новости

01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  1 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  1 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Конфедерациялар кубоги чемпиони - Бразилия! Новости

Конфедерациялар кубоги чемпиони - Бразилия!

Бразилия Конфедерациялар кубоги финалида Испанияни мағлуб этди.
Жаҳон ва Европа чемпионлари ЖЧ-2014 мундиал мезбонларидан жавобсиз учта гол ўтказиб юборишди.

Бразилия терма жамоаси Конфедерациялар кубоги финалида Испанияни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Якшанба куни тунда Рио-де-Жанейродаги "Маракана" стадионида бўлиб ўтган ўйин 3:0 ҳисобида якунланди. Ғолиб жамоа сафида Фред дублга эришди (2 ва 47-дақиқа), яна бир голни Неймар (44-дақиқа) урди. Серхио Рамос пенальтидан ҳисобни қисқартириши мумкин эди, аммо 55-дақиқада ҳимоячи 11 метрли зарбани ноаниқ амалга оширди. 68-дақиқада Пике қизил карточка олгач испанлар 10 киши бўлиб қолишди.

Бразилия терма жамоаси Конфедерациялар кубогида тўртинчи (кетма-кет учинчи бор) марта ғолиб чиқди. Италия терма жамоаси эса пенальтилар сериясида Уругвайни таслим қилиб мусобақада учинчи ўринни эгаллади.

 
Финал
 
Бразилия – Испания 3:0 (2:0, 1:0)
1 июль, 02.00, «Маракана (Марио Фильо)»
Голлар
: 1:0 – 2 Фред, 2:0 – 44 Неймар, 3:0 – 47 Фред.
Амалга оширилмаган пенальти: Серхио Рамос (55, Испания)
Бразилия – Жулио Сезар, Дани Алвес, Давид Луиз, Силва, Марсело, Л. Густаво, Оскар, Паулиньо (Эрнанес, 88), Халк (Жадсон, 73), Неймар, Фред (Жо, 80).
Испания –  Касильяс, Арбелоа (Аспиликуэта, 46), Рамос, Пике, Альба, Бускетс, Хави, Иньеста, Мата (Навас, 52), Педро, Торрес (Вилья, 59).
Огоҳлантиришлар: Арбелоа (15), Рамос (28).
Четлаштиш: Пике (68)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика