RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик" Новости

Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бухоро" ҳимояга урғу берган ҳолда қарши ҳужумга таянадиган жамоа. Бундан хабардор эдик. Биз бунга тайёр эдик. Биринчи бўлимда кўпгина хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда эса "Бухоро" футболчиларида чарчоқ аломатлари сезилди ва бўш зоналар пайдо бўла бошлади. Шундан сўнг биз вазиятларга эга бўла бошладик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз", - деди Асрор Алиқулов бугунги баҳс ҳақида.


- Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам ўта зерикарли футбол намойиш этишди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бундай пассив ўйин намойиш этиш мақсадимиз йўқ эди. "Бухоро" ҳимояга ётиб олди, биз эса тўп билан жуда пассив ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларимиз кўп хатоларга йўл қўйди. Биз кеча Тошкентга етиб келдик ва узоқ йўл босиб келганимиз футболчиларга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳаво янада салқинлади. Футболчилар ҳам анча енгиллашиб олишди. Танаффусдан сўнг тезкорлик қўша олдик. Ислом Баратов ўйинга яхши қўшилди. "Бухоро" эса ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса вазиятлар яратишга интилдик ва якунда қийин ғалабага эришдик.

- Бугун дарвозада Умиджон Ҳамроевни кўрдик. Бундан аввалги учрашувларда эса бошқа дарвозабонларга имконият берган эдингиз. Асосий посбонни белгилашда қандай мезонларга суянасиз?

- Машғулот жараёнидан ва ўйиндаги ҳаракатлардан. Умид бир нечта учрашувдан буён асосий таркибдан жой олмоқда ва ишончли ўйин намойиш этмоқда. Дастлабки турларда Достонбек Тўхтабоевга имконият берган эдик. Достон ҳам яхши учрашувлар ўтказди. Икки дарвозабонимиз ҳам асосий. Дарвозабонлар мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда қайси посбонга имконият беришни ҳал қиламиз.

- "Машъал" гоҳида кучли рақиблардан очко тортиб олмоқда. Масалан, "Сўғдиёна" мағлуб этилди. Айрим бир вазиятларда эса ўртамиёна рақиблар мағлуб этилмаяпти. Ёзги танаффусда жамоа таркиби кучайтириладими?

- Кучайишимиз шарт. Чунки биз яхши селекция ишларини олиб бора олмадик. Биз қаердан янги футболчини топа олишимиз ҳам асосий факторлардан бири. Керакли позицияларга футболчиларни харид қилишимиз керак. Кўпгина футболчиларимизга ишонч етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз Про-Лигада ўйнаб юришган, айримлари ўзининг собиқ жамоаларида захирада қолиб кетишган. Таркибимиз шундай футболчилардан ташкил топган.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдек. "Бухоро" футболчилари осонлик билан футболчиларингиздан югуриб ўтиб кетишди...

- Сиз жисмоний ҳолат деганда нимани тушунасиз. Биз бугун умумий жисмоний ҳолатда ютқаздик дея олмайман, аммо атлетизмда, яъни яккакурашларда мағлуб бўлдик. Буни тан олишимиз керак. "Бухоро"нинг футболчилари курашларда кўпроқ устун келишди, лекин бу умумий жисмоний ҳолат дегани эмас. Футболчиларимиз 90 дақиқа ўйнай олишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика