Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"
03 мая 23:05
Новости
Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"
"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра Суперлига 8-тур доирасидаги "Сурхон" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
— Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Ҳар бир жамоа кураш таклиф қилади, бугун ҳам бунинг мисолини кўрдик. Икки жамоа ҳам фаол ҳаракат қилди, аммо кўрганингиздек бир киши кам бўлиб қолдик. Аммо, шунга қарамай йигитларим ҳаракат қилишди. Уларга доим клубга ёрдам беришларини айтаман. Албатта, бугунги ўйинда ҳам ютишга ҳаракат қилишди. Аммо, ҳозирги формада бу қийинроқ вазифа эди. Ўйин бошиданоқ ноодатий бошлангани учун қийналдик. Аммо, ўйинчиларим ўйин сўнггида ҳам ҳаракат қилган ҳолда характер кўрсатишди, — деди Морейра.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии