Колосков Россиянинг ОФКга ўтиши ҳақида: "Бу ботқоқ ва биз унда ҳалок бўламиз. Олий лигадан ҳаваскорлар лигасига тушамиз"
29 дек 2022 02:45
Новости
Колосков Россиянинг ОФКга ўтиши ҳақида: "Бу ботқоқ ва биз унда ҳалок бўламиз. Олий лигадан ҳаваскорлар лигасига тушамиз"
Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков Россиянинг Осиё футбол конфедерациясига ўтишига қарши.
"Бу ботқоқ ва узоқ йиллар бу ботқоқдан чиқишнинг иложи бўлмайди. Бу ҳудди олий лигадан ҳаваскорлар лигасига тушишга ўхшайди.
Баъзилар Осиё чемпионлар лигаси ва ЖЧ саралашида ўйнаймиз деб ўйлашмоқда, аммо бу ҳозирча кафолатланмаган. Осиёда 47та ассоциация бор ва биз камида 24та овоз йиғишимиз керак. Австралия, Япония, Жанубий Корея ёки Малайзия ҳеч қачон бизга овоз бермайди. Бу катта таваккал, қарор қабул қилишдан аввал осиёликлар билан келишиб олиш керак.
Биз ботқоққа тушяпмиз. У ерда турли ёшлар учун мусобақалар, аёллар футболи, футзал йўқ. Шунчаки ҳалок бўламиз" - дейди Колосков.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии