RU

Последние новости

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Клублар ҳар йили таркибни ўзгартириб, фақат элитада қолиш учун курашса ёшларга етарлича имконият берилмайди - "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов билан катта интервью Новости

Клублар ҳар йили таркибни ўзгартириб, фақат элитада қолиш учун курашса ёшларга етарлича имконият берилмайди - "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов билан катта интервью

Ўтган бир ярим йил мобайнида бир қатор қийинчиликларни бошидан ўтказган "Бухоро" орада юзага келган танаффусда маълум бир даражада ўзгаришларга қўл урди.

Дастлаб жамоа раҳбариятида 2016 йил фаолият олиб борган мутахассис Алишер Рустамов иш бошлади. Орадан кўп ўтмасдан Муҳсин Муҳаммадиев истеъфога чиқарилди, унинг ўрнига "Бухоро" учун бегона бўлмаган, ўз вақтида шу жамоада самаралари фаолият олиб борган Жамшид Саидов бош мураббий этиб тайинланди. Биласиз, ушбу мураббий 2015-2016 йил Тачмурод Агамуродов билан биргаликда "Бухоро"ни юқори ўринлар сари етаклаган эди. Мухлислар яна ўша даврдаги жамоанинг ўйинларини соғинишгани шубҳасиз. Албатта, ҳозирда турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқса янги мураббийлар штабига осон бўлмаслиги аниқ. Қилинадиган ишлар кўп. Биз бу борада Жамшид Саидовни суҳбатга чорладик.

-  Бугунги кунда "Бухоро"даги вазият, ички муҳит, коронавирусга чалинган футболчиларни ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?

-  "Бухоро"нинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнини яхши деб бўлмайди. Ички муҳит ёмон эмас. Барча ишларимиз режа бўйича кетмоқда. Кичик муаммолар бор. Булар бари пандемия билан боғлиқ. Жамоамизда кўп футболчилар коронавирус билан касалланди. Бироқ, ваҳимага хожат йўқ. Йигитлар 85 фоизга тузалган, тикланиш жараёни давом этмоқда. Умид қиламанки, 14 август куни "Бунёдкор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан етиб борамиз. 4 августдан бошлаб машғулотларни Тошкентга кўчирдик. "Бунёдкор" билан учрашувга пухта ҳозирлик кўряпмиз. 

- Жамоа ўтган давр мобайнида оғир кунларни бошидан ўтказди, кетма-кет мағлубиятлар сабаб кайфият ҳам тушиб кетган, мухлисларнинг ишончи ҳам йўқолганди. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун қандай ўзгаришларни амалга оширимоқчисиз? Бундай ҳолатга "Бухоро" билан 2015 йилги мавсумда ҳам дуч келгандингиз, сизда бу борада тажриба бор десак ҳам бўлади...

- Ҳа, жамоани қийин ҳолатда қабул қилиб олдим. 2 очко жамағара олганмиз, холос. 2015 йилги мавсумни ёдга олдингиз. Кўрамиз, биринчи галдаги вазифамиз жамоани Суперлигада олиб қолиш. Бунинг учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Жамоа ғалаба қозонмасдан фақат ютқазаверса футболчида хоҳиш ва мотивация йўқолади. Бундай ҳолатда жамоани руҳан тиклаш қийин кечади. Эндиликда "Бухоро" ўйинига янгилик олиб кирган ҳолда футболчилардаги шижоатни қайтаришимиз лозим. Трансферлар ойнаси вақтида бир нечта янги футболчиларни қўшиб оламиз. Таркибда рақобатни кучайтирамиз. Ҳа, 2015 йил қийин ҳолатда жамоани Олий лигада олиб қолган эдик. Бу жуда катта меҳнатни талаб қилганди. Эътибор берсангиз ўшанда охиригача курашгандик. Худди шу жамоа билан 2016 йил тўртинчи ўринни эгаллаганмиз. Олдимизга қўйилган  вазифани бажарганмиз. Агарда квоталаримиз кўп бўлганида ОЧЛга чиққан бўлардик. Айни пайтдаги вазиятда бирон нарса дейиш қийин, "Жўжани кузда санаймиз". Биринчи даврани қолган учрашувлари, иккинчи давра кутиб турибди. Мураккаб вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади. Олдиндан гапирманган мақул. Лекин, меҳнат ва ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз. 



-  Жамоадаги легионерлар масаласи ҳал қилиндими? Одатда Жамшид Саидов ва Александр Хомяков жуфтлиги маҳаллий футболчилар билан ҳам ажойиб жамоа туза олишига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Боз устига легионерларни қачон келиши ҳам номаълум...

- "Бухоро"даги тўрт нафар легионер масаласи бўйича музокаралар кетмоқда. Балки, шартномани бекор қилишимиз ҳам мумкин. Боиси, улар пандемия сабаб ҳали бери келмайди. Чақиришдан ва ҳамкорликни давом эттиришдан ҳам маъно йўқ. Шунингдек икки томонда ҳам муаммолар юзага келмаслигини истаймиз. Юқорида айтганимдек йўллар ёпиқ, авиарейслар тикланмаган. Клуб раҳбарлари легионерлар билан дўстона келишишга ҳаракат қилмоқда. 

- Александр Хомяков билан "Машъал"да, "Андижон"да бирга фаолият олиб боргансиз. Бу жуфтликни "Бухоро"да ҳам кўришимиз мумкинми?

-  Александр Андреевични клубга таклиф қилдим. Бир қатор масалаларда унинг маслаҳати зарур бўлади. Ўз маслаҳатлари билан бизга ёрдам бериб боради. Ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз учун ҳам Хомяковнинг ёрдами керак. 

-  Ўз вақтида "Бухоро"да ишлаган даврингизда кўплаб ёш иқтидорлар етишиб чиққанди. Бухорода иқтидорли футболчилар кўп, ўринбосарлар жамоасида қуйи лигаларда, уларга ҳам ишонч билдириладими? Чунки, аввалги "Машъал", "Андижон"да ҳам кўп ёшлар асосий таркибдан жой оларди...

- Агар клублар бир маромида ўйнаса ва натижага эришса ёшлар ўсади, иқтидорли футболчилар етишиб чиқади. Масалан, "Насаф", "Машъал" академияларини қарасак, уларда доим ёшлар етишиб чиқади. Турли жамоаларга ижараларга берилади. Ўтган мавсумда "Андижонга" Муборак клубидан Шаҳзод Убайдуллаев ижара асосида ўтди. Ўзини кўрсатди, голлар урди. Агар клублар ҳар йили таркибни ўзгартириб, фақат лигада қолиш учун курашса ёшларга имконият берилмайди. 



- "Бухоро"да мураббийлар штаби яхши кўринишга келди. Аугустин Чирицани жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис эканлигини яхши биламиз. Қолганини ўзингиздан эшитсак...

- Ҳа, Аугустин Чирицани яхши билганим учун таклиф қилдим. Дарвозабонлар билан эндиликда Алексей Рощин ишлайди. Бу икки мураббийни мухлислар яхши билишади, танишади. Минчев техник директор лавозимида иш бошлади. Уларни ёрдами бизга зарур. Бежиз таклиф қилмадик. 

- Биринчи давра тўлиқ марказлашган ҳолатда якунланади. Иккинчи даврани қандай форматда ўтиши тасдиқланмади. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Осон ўйинни ўзи йўқ, ҳаракат қиламиз. Пандемия футболга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Марказлашган ҳолатда чемпионатни давом эттириш яхши. Муҳими тўхтаб қолмагани. 

- "Бухоро" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган майдон ҳақида нима дея оласиз? 

- Катта эҳтимол стадионимиз бу мавсумда тайёр бўлмайди. Падемия сабаб стадионда қурилиш ишлари тўхтаб қолган эди. Март ойида янги чим ўтказиш ишлари бошланганди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу йил ўз майдонимизда тўп тепмаймиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика