RU

Последние новости

10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  6 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

Клублар диаграммаси ёхуд меҳнатга яраша натижа (Иккинчи саккизталик) Новости

Клублар диаграммаси ёхуд меҳнатга яраша натижа (Иккинчи саккизталик)

Сал аввалроқ бу йилги олий лигани 1-8 ўринларда тугатган клубларнинг мавсумий диаграммасини бериб ўтгандик.


Қуйида 9-16 ўринларни эгаллаган жамоаларнинг ички чемпионатдаги диаграммасини келтириб ўтамиз. Маълумот учун, "диаграмма" сўзи грекчадан олинган бўлиб, сурат, тасвир маъноларини беради. Диаграмма геометрик белгилардан ташкил топади ва узоқ муддатли фаолият ҳамда натижани аниқ ифодалашда ёрдам беради.

“ҚЎҚОН-1912”
Жадвалдаги якуний ўрни: 9
Энг юқори ўрин: 2
Энг паст ўрин: 13

“Қўқон-1912” жамоаси ҳам худди “Олмалиқ” каби биринчи даврани зўр ўтказди. Ҳатто бешинчи турдан кейин иккинчи ўринга кўтарилиб олган жамоа узоқ вақт шу поғонада турди. Албатта, ора-орада “Қўқон-1912” бир-икки ўрин пастлади, лекин жамоа гўёки иккинчи ўринни оладигандек эди. Бу орада иккинчи давра баҳсларига старт берилиб, қўқонликлар 19-турдан бошлаб жадвалнинг қуйи поғоналари сари катта сакрашни амалга оширишди. Айниқса, “Машъал”, “Металлург”дан учралган кетма-кет икки мағлубият Нўъмон Ҳасанов шогирдларига қаттиқ зарба бўлди. Битта ғалабадан сўнг жамоа 6-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олганди ва бу ҳол тўртта турга етди. Чемпионат охирида қаторасига уч мағлубият эса “Қўқон-1912”нинг мавсумни 9-ўринда тугатишини таъминлади.


“МЕТАЛЛУРГ”
Жадвалдаги якуний ўрни:
10
Энг юқори ўрин: 7
Энг паст ўрин: 16

“Металлург”нинг чиройли бир шиори бўларди: юқори ҳам кўтарилмаймиз, пастга ҳам тушиб кетмаймиз. Жамоа бу мавсумни ҳам шу шиорга амал қилиш билан бошлади, бироқ кетма-кет бешта ўйиндаги ғалабасиз серия бекободликларни ҳатто 16-ўрингача тушириб юборди. Айтиш мумкинки, “Металлург” йил давомида икки бор 16-ўринда турди. 10-турдан бошлаб жамоа бирданига худди ракета мисол юқорига кўтарила бошлади. Бунга эса биринчи давра охиригача қўлга киритилган тўртта ғалаба сабаб бўлди. Натижада жамоа оралиқ танаффусга 7-ўринни эгаллаган ҳолда чиқиб кетди. Иккинчи даврада “Металлург” яна озгина пастга шўнғиди, аммо 19-турдан бошлаб 19-ўринга маҳкам ўрнашиб олди ва шу кўйи чемпионат охиригача ҳеч кимга бермади.


“ҚИЗИЛҚУМ”
Жадвалдаги якуний ўрни:
11
Энг юқори ўрин: 8
Энг паст ўрин: 16

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси бутун чемпионат давомида 8-ўриндан юқорига кўтарила олмади. Жамоа ҳатто бешинчи ўрин яқинига келмади. “Қизилқум” биринчи даврада 9-12 ўринлар орасида бир кўтарилиб, бир тушиб юрди. Биринчи давранинг охирги тўрт ўйинидан учтасида ғалабага эришган Ҳамид Актамов жамоаси “Динамо”, “Машъал” ва “Шўртан” клублари устидан қўлга киритилган ютуқ туфайли танаффусга саккизинчи ўринни эгаллаган ҳолда чиқиб кетди. Иккинчи даврада бу жамоа бир текис ўйин кўрсата олди. 19-турдан бошлаб 11-ўринга ўрнашиб олган “Қизилқум” то мавсум охиригача шу ўринда келди.


“ДИНАМО”
Жадвалдаги якуний ўрни:
12
Энг юқори ўрин: 1
Энг паст ўрин: 13

“Динамо”нинг диаграммаси жуда ғалати: худди тоғдан чанғида пастга қараб ҳаракатланаётган спортчининг изини эслатиб юборади. Чунки мавсумни чўққида бошлаган “Динамо” маррага 12-бўлиб етиб келди. Самарқандликлар қаторасига уч марта ғалаба қозонгач, кўпчилик бу жамоани Англиянинг “Лестер” клубига ўхшатганди. Аммо “Динамо” “Лестер” бўла олмади, қайтанга ўзининг кимлигини билдириб қўйиб, секин пастга оғишни бошлади. Бу жамоанинг ҳатто биринчи ўринга чиқиб олганини айтмайсизми. “Динамо” 13-турдан сўнг бамисоли сувга калла ташлагандек шундай отилдики, бирданига 6-ўриндаги жамоа 12-поғонага тушиб қолди. Иккинчи даврада эса “Динамо” ўз жойини "топди" ва мавсумни бир амаллаб 12-ўринда тугатди.


“СЎҒДИЁНА”
Жадвалдаги якуний ўрни:
13
Энг юқори ўрин: 10
Энг паст ўрин: 16

“Сўғдиёна” мавсумни қуйи нотада бошлаб, шу нотада тугатиб қўя қолди. Жамоа учун бу йил ҳатто 9-ўрин ҳам орзулигича қолди. Чунки жиззахликлар 10-поғонадан юқорига кўтарила олишмади. Мана шу 10-ўринга чиқиш ҳам Даврон Файзиев пайтида рўй берганди. Аммо Игорь Шквирин бош мураббий этиб тайинлангач, ўйинда ва таркибда катта ўзгаришларни кўрмадик. “Сўғдиёна” бир амаллаб 12-ўрингача кўтарилиб олди. Лекин бу ҳам вақтинча ҳолат экан. Охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғолиб чиққан жамоа якунда 13-ўринни банд этди.


“ШЎРТАН”
Жадвалдаги якуний ўрни:
14
Энг юқори ўрин: 6
Энг паст ўрин: 15

“Шўртан”нинг кучли бешликка киришига бир баҳя қолганди, лекин ғузорликлар олтинчи ўриндан юқорига кўтарила олишмади. Агар “Шўртан” биринчи давранинг ўзида уч мартадан кетма-кет учта ўйинни ютқазмаганида борми, балки жамоа учинчи ўринга чиқиб олиши мумкин эди. Чунки “Шўртан” бу мавсум ўз майдонида “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Бунёдкор”ни гол ўтказмасдан мағлуб этди. Аммо иккинчи давра барибир ўз сўзини айтиб, жамоа секин-аста пастга шўнғий бошлади ва узоқ вақт 13-14 ўринлар орасида “сузиб” юрди. Орада озгина 15-ўринга тушиб қолган “Шўртан” якунда 14-поғонани банд этишга муваффақ бўлди.



“НЕФТЧИ”
Жадвалдаги якуни ўрни:
15
Энг юқори ўрин: 9
Энг паст ўрин: 16

Аввалги шонли “Нефтчи”дан ҳозир асар қолмагани шундоқ кўриниб турибди. Жамоа бу мавсумни жуда паст савияда ўтказди. Чемпионатни мағлубият билан бошлаган “Нефтчи” шундан сўнг кетма-кет бешта ўйинни юта олмади. Фарғоналикларнинг илк ғалабаси фақат 7-турга келиб рўй берди. Сафарда “Сўғдиёна” мағлуб этилди. Умуман олганда “Нефтчи” биринчи даврада фақат иккита ўйинни ютди холос. Бири “Сўғдиёна”, яна бири “Обод”. Бу йилги чемпионатда “Нефтчи”дан кучсиз фақат бир жамоа бўлди. У ҳам бўлса “Обод”. Чунки айнан “Обод” туфайлигина “Нефтчи” 15-ўринни ҳеч кимга бермай келди: на юқорига кўтарилди, на пастга тушди. Ва якунда ўз меҳнатига яраша мусобақани шу ўринда тугатди.



“ОБОД”
Жадвалдаги якуний ўрни:
16
Энг юқори ўрин: 9
Энг паст ўрин: 16

Ўйлашимизча, “Обод” олий лига тугашига еттита тур қолган пайтда чиқиб кетмаганида ҳам барибир 16-ўриндан юқорига кўтарила олмасди. Чунки жамоа шундоқ ҳам ҳамма ўйинларни бой бериб келаётганди. “Обод” “Нефтчи” сингари биринчи даврада атиги икки бор ғалаба нашидасини сура олди. Жамоа сафарда “Бухоро”ни ва ўз майдонида “Динамо”ни мағлуб этди. Аммо клубда юзага келган баъзи муаммолар сабаб кейинги ўйинларда ўзини кўрсата олмади. Иккинчи даврада “Обод”ни украиналик мутахассис Андрей Демченко бошқарганига қарамай, барибир вазият ўнгланмади. Ўз майдонида “Локомотив”га мағлуб бўлгач, бу клубнинг фаолиятига чек қўйилди ва жамоа тарқатиб юборилди. Қолган ўйинларда эса рақибларга техник ғалаба ёзилди.


Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика