RU

Последние новости

23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  2 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  3 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   2 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  3 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  4 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  57 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  11 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  17 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  5

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади" Новости

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида содир бўлган вазиятларга изоҳ берди.

Немис мутахассисининг фикрича, ҳакамлар Муҳаммад Салоҳ ва Лорис Кариусга жароҳат етказган Серхио Рамосни жиддийроқ жазолаши керак эди.

"Яна шу ҳақида гаплашамизми? Бундай нарсаларни муҳокама қилишни ёқтирмайман, бироқ агар вазиятларни қайта кўриб чиқсак, қоидабузарлик жуда қўполдек туюлади.

Милорад Мажич (Чемпионлар лигаси финалини бошқарган ҳакам) жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарди ва бу финал мундиал учрашувлари фонида унутилиб кетди. Ҳозир бизнинг ўйинни камчилик эсласа керак. Аммо фикримча, бундай вазиятларда яхшироқ ҳакамлик қилиш керак. Агар видеоассистент тизими бўлса, ундан фойдаланиш керак.

Келажакда яна шундай вазиятлар бўлишини билмайман, бироқ Рамоснинг Лорис Кариус юзига берган зарбасини эслаш мумкин. Бундан ташқари, Серхио Рамос кураш ҳаракати билан ҳужумчимизни тўхтатди. "Реал" шундан сўнггина ғалабага эришди.

Рамоснинг ўйиндан кейинги гаплари ёқмади. У аҳамиятли ҳеч нарса содир бўлмаганини айтди. Қандай қилиб ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин? Бундай ҳаракат қилиш нотўғри" - дейди Клопп.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика