Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"
01 окт 2022 22:35
Новости
Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"
"Ушбу ўйиндан хар хил хотира олдик. Аввалига иккита гол ўтказиб юборишимиз хотираси, кейин камбэкимиз хотираси, якунда ғалабани қўлдан чиқарганимиз хотираси.
"Брайтон" ростдан ҳам жуда зўр ўйнади. Жамоанинг янги тактикаси мени ҳайрон қолдирди. 0:2 ҳисобидан кейингина ўйинга мослашдик, қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо бунга лойиқмидик? Йўқ, унчалик эмас. "Брайтон" ҳеч бўлмаса очкога лойиқ эди.
Сўнгги ҳафта давомида тўғри йўлга тушиб олганмиз. Ишонч эса кичик гул каби. Буни ўстириш эса жуда қийин. Тўғри тушунайлик. Албатта, биз бундай натижани истамагандик.
Яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди. Бу футбол, буни тўғри тушунамиз. Ўйин шундай бошлангандан кейин курашдан чиқиб қолмаслик керак. Ғалаба қозонишимиз яхши ҳолат бўларди. Аммо "Брайтон" билан ўйинларда доимо шундай муаммоларга учраймиз. Буни яхшилаш керак", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии