Клопп коронавирус ҳақида: "Премьер-лиганинг тўхтатилишидан ҳеч қандай наф кўрмаяпман. Вирус йўқолмайди"
17 дек 2021 21:25
Новости
Клопп коронавирус ҳақида: "Премьер-лиганинг тўхтатилишидан ҳеч қандай наф кўрмаяпман. Вирус йўқолмайди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг коронавирус сабаб тўхтатилишига қарши чиқди.
Лиганинг баъзи клублари чемпионатни 15 январгача тўхтатиб туриш тарафдори экани хабар қилинган.
"Чемпионатни тўхтатиб қўйиш нотўғри бўлса керак. Аммо тақвимга туфайли янада мослашувчан бўлишимиз керак. Шу пайтгача футбол турлича синовлар, интизомий чоралар эвазига ўзини тутиб келган бўлса, ҳозир ҳаммаси мураккаб кўриниш олган.
Премьер-лиганинг тўхтатилишидан унчалик наф кўрмаяпман. Биз қайтамиз ва ҳамма нарса аввалгидек давом этади. Агар вирус йўқолса, мен биринчилардан бўлиб турнирни тўхтатиб туришни ёқлайман, уйга боринг ва у йўқолгунча кутинг дейман. Лекин, унақага ўхшамаяпти. Хўш, бундан нима фойда?
Умид қиламизки, якшанба куни "Тоттенхэм" билан ўйнай оламиз", - деди Клопп.
Комментарии