RU

Последние новости

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  0 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  97 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди? Новости

Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

«Рома» устози Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен жамоадан ушбу ўйинга жиддийлик билан ёндашишни сўрадим. Йигитлар ушбу ўйин жуда муҳим эканлигини тушунишди.

Менинг сирим? Билмадим. Мен ҳар доим жамоа билан тўғри ёндашувни топишга ҳаракат қиламан. Агар топсам, жамоа менга ҳозиргидан кўпроқ нарсани беришини биламан.

Йигитлар мен улар учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилишимни тушунишади. Бу жамоа бошида жуда кўп қийинчиликларга учради. Учта мураббий ўзгарди. Аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарди. Улар кучли эканликларини исботлашмоқда. Мени қувонтираётган яна бир нарса улар ўз ўйинлари билан мухлисларни яна стадионга қайтара олишмоқда.

Натижа мен учун доим иккинчи рақамли бўлган. Мен футболчилардан доим максимал ҳаракат қилишларини талаб қиламан. Агар футболчи майдонда борини берса, натижа ўз-ўзидан келади», — деди «бўрилар» устози.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика