Кисслинг футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин
03 авг 2016 20:45
Новости
Кисслинг футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин
«Байер» футболчиси Штефан Кисслинг доимий жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтиб ўтди.
"Ҳа, агар оғриқлар менга футбол ўйнашда халал берадиган бўлса фаолиятимни давом эттиришдан мақсад йўқ. Тўғри, футболдан бундай ҳолда кетиш яхши эмас. Лекин, агар майдонга тушмасанг бутсаларни михга илган маъқул", - дейди футболчи.
32 ёшли Кисслингнинг клуби билан яна 2 йиллик шартномаси бор.
Комментарии