Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"
11 окт 2024 14:10
Новости
Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"
Сўнгги пайтларда кўплаб футболчилар ва мураббийлар УEФА ва ФИФАни ўйинлар тақвими зичлиги учун танқид қилмоқда.
Айниқса, "Реал" ва "Манчестер Сити" вакилларининг танқидлари жуда кўп. Бироқ "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих бунинг аксини билдирди.
"Мен айтган сўзларим учун машҳур бўлиб қолмаслигим мумкин, лекин менга кўп ўйин ўтказиш ёқади. Футболда жароҳатлар доим бўлган ва бундайн кейин ҳам бўлаверади. Жамоа таркиби кенгайиб бормоқда ва бу ўйинчиларни тез-тез алмаштириб туриш имконини беради. Ишончим комилки, ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камайиб қолмайди. Аксарият жиддий жароҳатлар кўпинча тасодифан содир бўлади", – деди Киммих.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари "Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль жиддий жароҳат олди, шу сабабли у бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии