RU

Последние новости

18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  0 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  7 17:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  9 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Ким Чанг Бок: "Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди" Новости

Ким Чанг Бок: "Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди"

Теги :  Ким Чанг Бок
Ўзбекистон - КХДР учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ким Чанг Бок иштирок этди.

"Бугунги учрашувда Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этди. Айниқса 9 ва 11 рақамдаги футболчиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Биз тезкор гол урдик, лекин голдан сўнг ҳужумга ўтиш ўрнига ҳимояда ўйнадик. Айнан мана шу туфайли ҳам мағлуб бўлдик деб ўйлайман", - дейди мураббий.

- КХДР ёзда ҳам Ўзбекистон билан ўйнаганди. Ўша учрашувдан сўнг Ўзбекистон қанчалик кучайди деб ўйлайсиз?

- Агар иккала ўйинни солиштирсак, таркибда бир қатор янги футболчилар бор. Асосийси бу эмас, ҳозир терма жамоа 90 дақиқа давомида ҳужум қилиш салоҳиятига эга. Ҳозирги жамоанинг жисмоний тайёргарлиги жуда яхши.

- Иккита гол ҳам таянч ярим ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказилди. Бу жойда бошқа футболчилар ҳам бормиди ёки булар энг яхшиларими?

- Дарҳақиқат ўйин учун тузган режамиз бошқача эди. Асосий таркибдаги 3 нафар футболчи етарли тайёргарлик кўра олмади. Аввалдан ўйлаб қўйган режамиз амалга ошмади ва биз мағлуб бўлдик. 

- Ўйинолди матбуот анжуманида сиз мухлислар ҳам Ўзбекистоннинг устун томони дегандингиз. Бугунги мағлубиятга мухлислар қанчалик таъсир қилишди?

- Стадионга келган ишқибозлар муҳим факторлардан бири бўлди. Аммо мағлубиятдаги энг асосий фактор демаган бўлардим. Ҳали имкониятимиз бор, шундай экан биз курашишда давом этамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика