Кичик Роналду терма жамоага чақирилди
21 окт 2025 08:30
Новости
Кичик Роналду терма жамоага чақирилди
“Ал Насср” клубининг 15 ёшли вингери Криштиану Роналду доc Сантуш Португалия U-16 терма жамоасидан чақирув олди.
Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси ўзининг расмий сайтида маълум қилди. Бу ёш футболчининг ушбу ёш тоифасидаги терма жамоага дебют чақируви ҳисобланади.
Беш карра “Олтин тўп” соҳибининг ўғли Туркиядаги турнирда қатнашади. Ушбу мусобақада Португалия У-16 терма жамоаси Туркия, Уэлс ва Англия каби жамоаларга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, аввалроқ Роналду жуниор май ойида Португалия U-15 жамоасига жалб қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии