Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”
08 фев 2017 18:19
Новости
Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”
Ушбу тадбирда киберфутбол бўйича 2013 йилги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Павел Соприкин киберфутбол ва UCFGA Ассоциацияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Авваламбор мени UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”га мени таклиф қилишганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ассоциация президенти Азизбек Паттахов билан анчадан бери яхши танишман. Ушбу инсоннинг мана шу даражага чиқишимга катта хиссаси бор. Мана ҳозир бутун бошли киберфутбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади, бундан жуда ҳам хурсандман.
“UzAreana”даги футбол ҳавосини кўриб, очиғини айтсам хайрон қолдим. Авваллари киберфутболга Ўзбекистонда одамлар унчалик кўп қизиқишмасди. Мана ҳозир ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Истаган инсон келиб киберфутбол билан шуғулланиши мумкин. Мен киберфутболдан бироз узоқлашганим учун ўйиним бироз пасайган. Олий лига даражасидаги киберфутболчи эмасман, десам хато қилмаган бўламан. Яқин кунларда киберфутбол бўйича ҳаваскорлар лигси ташкил этилар экан. Мана шунда ўзимни синаб кўрмоқчиман ва секин-аста ўйинимни кучайтириб оламан. Насиб қилса бизда ҳам киберфутбол бўйича МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”, - дейди киберфутболчи Павел Соприкин.
Комментарии