Кейн қачон сафга қайтади? Моуринью бунга жавоб берди
05 фев 2020 13:34
Новости
Кейн қачон сафга қайтади? Моуринью бунга жавоб берди
Моуринью Кейннинг қачон сафга қайтишини тахмин қилиб кўрди.
Яқинда у тикланиш машқлари акс этган видеони саҳифасига жойлаган ҳолда "шпорлар" мухлисларига умид бахш этган эди.
"Харри балки Премьер-лиганинг сўнгги тури доирасидаги "Лестер"га қарши ўйингача қайтиши мумкин. Эҳтимол бу ўйин кўп нарсани ҳал қилар. Айнан шу ўйиндан сўнг тўртинчи, бешинчи ёки олтинчи ўринни олишимиз ҳал бўлар. Балки, у ўша ўйинда бизга ёрдам берар. Умид қиляпман", - дейди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Комментарии