Кейн: "Жамоага мос тушмайдиган футболчи харид қилгандан, ҳеч кимни олмаган яхши"
23 июл 2017 14:54
Новости
Кейн: "Жамоага мос тушмайдиган футболчи харид қилгандан, ҳеч кимни олмаган яхши"
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн Лондон жамоасининг АПЛдаги имкониятларига баҳо берди.
"Биз ҳақиқатдан ҳам таркибимизни кучли деб ҳисоблаймиз. Мураббий тўғри қарор қабул қилади. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар вақт кўп, шу сабабли ваҳима қилишдан маъно йўқ.
Менимча жамоага мос тушмайдиган футболчи харид қилгандан кўра, ҳеч кимни олмаган маъқул. Агар мураббий кимнидир ўзгартирса, ўша футболчи жамоага мос тушишига ишониши лозим.
Менга тўхтаталадиган бўлсак, "Тоттенхэм"ни ёқтираман. Жамоамиз нафақат Англияда, балки Европадаги энг яхши клублардан бири" - дейди Кейн.
Комментарии