Кейн Евро-2020, тикланиш жараёни қандай ўтаётгани ва қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди
04 мар 2020 20:30
Новости
Кейн Евро-2020, тикланиш жараёни қандай ўтаётгани ва қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди
“Тоттенхэм” форварди яқин орада майдонга қайтишини ошкор қилди.
Харри Кейн Англия чемпионатининг 21-тури доирасида 1 январь куни бўлиб ўтган “Саутгемптон”га (1:0) қарши учрашувда жароҳат олиб, 75-дақиқада захарига олинган эди. Кейинроқ эса у орқа сон қисмидан жароҳат олгани боис операция столига ётиши маълум қилинганди.
"Европа чемпионатида аниқ ўйнашимни ҳис этмоқдаман. Агар мусобақа бошланишидан олдин кўнгилсиз ҳодиса юз бермаса, мен аниқ ўйнайман. Ҳозирча умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмаяпман, аммо тренажёр залида кўп меҳнат қилмоқдаман. Кундан-кунга кучаймоқдаман. Бир неча ҳафтадан кейин эса ўйнай оламан. Қайси баҳсда майдонга қайтишимни айта олмайман, лекин умид қиламанки, бу апрелнинг боши ё ўрталарида содир бўлади”, – дейди 26 ёшли ҳужумчи.
Комментарии