Кемпес: "Гайя? "Валенсия" футболчиларини 20 млн.га эмас, 400 млн. еврога сотсин"
10 сен 2015 14:47
Новости
Кемпес: "Гайя? "Валенсия" футболчиларини 20 млн.га эмас, 400 млн. еврога сотсин"
"Валенсия" ва Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Кемпеснинг таъкидлашича, у "кўршапалаклар" сафини футболчи тарк этишини истамайди.
"Мен нафақат Гайяни, балки бошқа футболчиларни ҳам сотишни истамайман. "Реал" ёки бошқа клублар футболчилар учун пул тўлашса "Валенсия" ҳеч нарса қила олмаслигини айтганман. "Валенсия"га ёшлар келишини ва икки йилдан сўнг кетишини истайман, аммо уларни 20 млн.га эмас, 400 млн. еврога сотсин" - дейди Кемпес.
Комментарии