Кьеллини: “Менда Рамос ва ван Дейкдаги каби хислатлар йўқ”
04 фев 2021 21:55
Новости
Кьеллини: “Менда Рамос ва ван Дейкдаги каби хислатлар йўқ”
“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ўзини “Реал” сардори Серхио Рамос ва “Ливерпуль” аъзоси Виржил ван Дейк билан солиштирди.
“Менга якка курашларда устун келиш жуда ёқади. Хавфли зарбани тўсганимда ёки жамоани қутқарганимда адреналин тезлигини ҳис этаман. Буни урилган голлар билан таққослаб бўлмайди.
Ҳужумчилар билан курашда ғолиб бўлиш учун пессимист бўлиш лозим ва доимо энг ёмон нарсаларга тайёр туриш керак. Мен ва Барцальи каби оддий ўйинчилар ҳам бунга риоя қилишлар зарур. Андреага қарши ҳеч қандай адоватим йўқ, у ажойиб ҳимоячи эди, аммо иккимизда ҳам Рамос ёки ван Дейк каби хислатлар йўқ”, дейди Кьеллини.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии