RU

Последние новости

20:25"Роналду — андоза"  0 20:03"Олимпик" назорат беллашувида "Сурхон"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 19:44Ўзбекистон МТЖ ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Муҳокамаларга сабаб бўлаётган майдон ҳолати қанақа?  4 19:31Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон баҳсига шай!  12 19:12Абдулла Абдуллаев ва Ботирали Эргашев Қирғиз Республикаси билан ўйин олдидан интервью берди  1 18:49Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда  1 18:27Про лига. "Қўқон-1912" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  4 17:58Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади  7 17:35Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: "Бу гуруҳдан иккинчи эмас, биринчи ўрин билан чиқамиз"   1 17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  5 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  8 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  8 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1

"Кечикиб қолган мақола ёхуд қишки таътил тафсилотлари билан ўртоқлашиб" (3-қисм) Новости

"Кечикиб қолган мақола ёхуд қишки таътил тафсилотлари билан ўртоқлашиб" (3-қисм)

Mаълумки, декабр ойининг аввалида мазкур сарлавҳа остида бир кичкинагина мақолани биринчи ва иккинчи қисмини сиз мухлислар эътиборига ҳавола қилган эдик.
Бу мамлакатимиз футбол журналистикаси тарихида янгилик бўлганлиги учун кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қилди ва кўплаб таклиф ва мулоҳазаларни ҳам қабул қилдик. Эндиги мақоламизда эса худди ўша мақоланинг давомини мутолаа қилиш имкониятига эга бўласиз.

Аслида баъзи жамоаларимиз янги мавсум тараддудини бошлаганига ҳам талайгина вақт бўлди. Шуни инобатга олган ҳолда мазкур сарлавҳа остидаги мақоламизга интиҳо ясашга аҳд қилдик. Аммо шуни унутмайликки, мақоланинг “услуби” кўпчилик томонидан маъқулланганлиги сабабли, шу каби мақолаларни каминадан бошқа қалам аҳлилари ҳам ёза олади деган умиддамиз.

  


Хозирги кунда, мамлакатимиз футболи атрофидаги энг сермулоҳаза мавзу “Нефтчи” клуби ва унинг атрофидаги гаплар бўлиб қолди. Биз ҳам шуни инобатга олган ҳолда Павел Смоляченко билан боғланишга ва у билан диллашишга эришдик. Бизнингча “Паша” ҳам дам олиш кунларини беҳуда сарфламаган. Келинг уни ўзидан сўрайликчи, ўзи бунга қандай жавоб берар экан:
― Сўнги уч йилги таътилим деярли бир хил тарзда ўтмоқда. Қишки таътил бошланиши билан Россияга кетаман. Питерда опам ва яқинларим яшайди. Қолаверса, ўзимни даволатиб турадиган шифокорим ҳам шу ерлик. Унинг ҳам қабулида бўлишга вақт топа оламан. Улар билан қарийб икки ҳафта бирга яшайман ва ортга қайтаман. Ортга қайтганда ҳам Фарғонага. Фарғона менинг она шаҳрим. Бу ерда оилам, дўстларим ва кўплаб яқинларим бор. Улар билан шу қадар ажойиб алоқадамизки, жамоа раҳбарияти оз муддатга бўлсада дам олиш учун рухсат берииши билан уларни олдиларига ошиқаман.

― Билишимизча, яқин кунларга қадар ҳам “Локомотив” машғулотларида қатнашиб қайтдингиз.  Аммо айни дамда Фарғонадасиз.  Ваҳоланки сизни “Локо” билан тузган яна бир йиллик шартномангиз бор, буни қандай изоҳлайсиз?
― Сиз айтаётган гапларни деярли барчаси асосли. Тошкентда машғулотларда иштирок этиб қайтдим. Айни дамда Фарғонада дам оляпман. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, жамоа раҳбарияти дам олиш учун рухсат беришлари биланоқ, Фарғонага ошиқаман. Сабаби биз футболчилар оиламиздан узоқда бўлганлигимиз учун ҳам, оила даврасини жуда соғиниб қоламиз.



Иккинчи суҳбатдошимиз мамлакатимиз футболи равнақи йўлида ўзининг самарали меҳнати билан халқ хурматига сазовор бўлган ажойиб мураббий, Аҳмаджон Убайдуллаев бўлди. У киши билан бўлган суҳбат каминани анчайин тўлқинлантириб юборди. Сиз ҳам бир ўқиб кўринг:
― Қишки таътил ҳақида сўраяпсиз. Биз мураббийларда таътил деган тушунча бўлмайди. Мавсум ичида жамоамиз натижалари ҳақида қайғурадиган бўлсак, мавсумлар оралиғида жамоамиз сафини янада кучайтириш ва рақибларга етарлича “бош оғриғи” бўла оладиган истедодларни кузатиш билан банд бўламиз.
Футболга кириб келганимдан буён фақат бир мартагина “отпуска” олиб дам олганлигимни эслайман. Ўшанда ҳам ўзимни ёмон хис қилганлигим боиси шундай бўлганди.

― Аҳмад ака, ўзбек футболига алоқадор ҳар қандай инсон Фарғонанинг “Нефтчи” клубида бўлиб ўтган ва давом этаётган ишлардан хабардор бўлса ажаб эмас. Бунга сиз қандай қарайсиз?

― Очиғини айтганда бу ишларга бирон нима дея олмайман. Чунки, ҳар бир мураббийнинг ўзининг дунё қараши бор. Жумладан “Нефтчи” мураббийларининг ҳам. Аммо холисдан фикр билдиришимни сўрасангиз, қилинаётган ишлар бошқалар сингари мени ҳам ажаблантираётганлигини айтиб ўтишим мумкин. Сабаби, асл Фарғоналик бўлган ва жамоанинг ўзаги, асосий фигуралари клубни бирин кетин тарк этиб улгуришди. Бундан ташқари Мамлакатимизнинг турли жамоаларида Фарғоналик истедодли ёшлар тўп тепмоқдалар. Айни дамда улар билан қизиқиб ҳам қўйишмаган. Жумладан ортда қолган мавсумда ёшлар лигаси “тўпурари” бўлган Дилимуҳаммад Худойбердиев, Давлатбек Ёрбеков каби ёшлар билан биров гаплашиб ҳам кўрмаган. Менимча, мана шунга ўхшаган истедодли футболчилар исталганича топилади. Аслида вилоят жамоасини мана шундай футболчилар билан бойитиш керак бўлади, яна билмадим.



Мана сизга мураббий фикри. Мураббийларимизнинг бошқаларидан ҳам шунга ўхшаш гапларни айни кунларда кўп эшитяпмиз. Галдаги суҳбатдошимиз ўзбек футболининг яна бир фидои шахсларидан бири Нўъмон Ҳасанов бўлдилар:
― Жамоага мавсумнинг якуний қисмига яқин бордим. Шунинг учун ҳам жамоа билан қилиниши лозим бўлган бир талай ишлар бор эди. Уларни битирганимиздан сўнг таътилга бироз кечиккан холда чиқдим. Таътилни фарзандларим, оила аъзоларим билан ўтказишни хоҳлайман. Шунинг учун ҳам таътилга чиқдим˗у, уйга отландим. Мана гувоҳи бўлиб турганингиздек. айни пайтда ҳам ана ўша таътилни давом эттиряпман.

― Наманганликлар машғулотларини Мустафо Байрамовнинг ўзи олиб бориши нимани билдиради, энди сиз “Навбаҳор” мураббийи эмасмисиз?
― Бошқа ҳар қандай саволни беринг жавоб берайин. Аммо узр сўраган ҳолда холда шу саолингизни очиқ қолдирсам. Чунки, келажак ҳақида олдиндан бирон нима дейишни ёқтирмайман. Қолаверса, Наманганликлар билан ҳали очиқ˗ойдин бир фикрга келмадик.

Мақоламиз сўнгида Фарғоналик аниқроғи Олтиариқлик яна бир ёш футболчи Илмиддин Маматёқубов билан дилдан суҳбат уюштирдик. Бир пайтлари Марғилоннинг “Атласчи” жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири саналган бу футболчи айни дамда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси либосини кийган. Келинг ёш "қалдирғоч" билан бўлган суҳбатни биргаликда мутолаа қиламиз.

― Авваламбор эътиборингиз учун раҳмат. Қишда ҳар бир футболчи энг авваламбор оиласини олдига боради. Буни менда ҳам кузатиш мумкин. Аммо оилам даврасига бориб, оёқ узатиб дам олишга вақт топа олмадим. Сабаби айни пайтда ўсиш давридаман. Мураббийларим кўрсатмасига биноан ўзим устимда кўпроқ ишлаяпман. Лекин машғулотдан қайтишимда онам эшик олдида кутиб олишлари˗ю, отамни эринмасдан машғулотларимни кузатиб туришларини тасаввур қилсам, бундан ортиқроқ ором олишни ўзи бўлмайди.

― Нима учун хозирда “Бунёдкор” қароргоҳида эмассиз?
― Сабаби оддий. Жамоа раҳбарияти байрамни ота˗она, оила аъзолар. яқинлар билан бирга ўтказишлигимиз учун бизга кичик таътил беришган. Шунинг учун ҳам уйдаман. Бўш вақтларимни “СА”даги қизиқарли маълумотларни мутолаа қилиш билан ўтказяпман. Кўз тегмасин сайтингиз ажойиб фаолият олиб бормоқда. Мухлис сифатида ижодий барқарорлик тилаб қоламан.

Рўзали Қурбонов ҳамда Иброҳимжон Солихоновлар тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика