RU

Последние новости

09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  1 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   2 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  3 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпуарарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   8 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  28 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  6 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  11 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0 23:23ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" "Қувайт СК"ни мағлубиятга учрата олмади. Бу "Насаф"нинг имкониятларини бироз оширди (гуруҳдаги вазият)  15 22:55Россия кубоги. "Рубин" ва ЦСКА чорак финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди. Файзуллаев 71, Раҳмоналиев 85 дақиқа ҳаракат қилди  5 22:30Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  10 21:53"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда  9

Каземиронинг дебюти: "Моуриньо мени хонасига чақирди ва..." Новости

Каземиронинг дебюти: "Моуриньо мени хонасига чақирди ва..."

Бугунги "Реал Мадрид"нинг асосий фигураларидан бири илк ўйини арафасида Моуриньо унга нима деганини ёдга олди.

Бразилиялик Мадриднинг "Реал" клуби сафида 2013 йил 20 апрелида "Бетис"га қарши учрашувда дебют ўйинини ўтказган. 

2013 йил 20 апрель санаси бир умр Каземиронинг хотирасида қолади. У "Мадрид"га "Сан Пауло"дан 6 ойлик ижара асосида келганига ҳали кўп бўлмаганди. Ўшанда испан гранди қатор ёш иқтидорларни сафига чорлаган ва уларга имкон берганди. Клубнинг ашаддий мухлислари ёдида бўлса керак, айнан ўша дамларда  Альваро Мората, Начо, Хесе Родригес, Денис Черышев, Лукас Васкес ва Фабиньони "Реал"да кўра бошлагандик.

Ўзига хос тана тузилишига эга Каземирога энг бошидан катта умид боғланганди. Тўғри, у анча вақтгача биринчи танлов бўлмай келди, лекин барибир. У бош билан яхши ўйнай олар, узоқ масофадан кучли зарба бера олар ва асосийси ўзига, ўз кучига бўлган ишонч бор эди. Шундай бўлсада, Испания пойтахтига энди кўчиб ўтган ёш футболчи учун "Реал Мадрид" асосий таркиби билан ҳафтасига 2 кун машқ қилиши буткул кутилмаган воқеа эди. 


Хаби Алонсо ва Хедирага дам берилган, Каземирога қўнғироқ қилишди

"Кастилья" мураббийи Альберто Торил менга қўнғироқ қилди ва шундай деди: "Каз, биринчи жамоага футболчи керак ва сен улар билан шуғулланасан". Мен ҳеч нимани билмасдим, чунки барчасини Моуриньо ҳал қиларди. 

"Сан Пауло" мен кўп ўйинларда майдонга тушгандим, лекин Бразилиядаги футбол бу ердагидан фарқ қиларди. Бразилияда сиз ўйин вақтида тўғри қарор қабул қилишингиз учун ортиқча вақтингиз бўлмайди. Шундай қилиб мен асосий жамоа билан шуғуллана бошладим ва бу ўйин услуби менга жуда мос тушишини сездим. Курашларга, фикрлашга таянган бу футболда ўзимни кўрсатишим осонроқ эди. Мен машғулотдан завқ олардим. Ёдимда, Моуриньо бир марта Каранка билан майдонларнинг бирида гаплашаётганида, Айтор: "Эй, бу йигитчанинг ҳаракатлари ёмон эмас", деди, бунга жавобан Моуриньо: "Ҳа, мен уни биламан – у Каземиро. Бразилиядан келган ва "Сан Паулода анча ўйинда майдонга тушган..." У буни худди атайин қилгандай, мен эшитишим учун, баланд овозда айтганди".


«Тинчлан, сен асосий таркибдасан», – деганди Моуриньо дебют ўйинидан аввал Каземирога

Каземиро Ла Лиганинг 32-тури доирасида "Бернабеу"да "Бетис"га қарши бўладиган ўйин қайдномасига киритилганидан хабар топади. Майкл Эссьен жароҳатланган, Сами Хедира ва Хаби Алонсога эса Чемпионлар Лигаси ярим финали - Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши беллашув олдидан дам берилганди. Футболчи ўзини қўярга жой тополмасди. "Кака мени чақиришганда, катта ёрдам берди. У жамоа меҳмонхонада йиғилганда, шунчаки ўзини ёнида бўлишимни айтди".

У ерда Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи "Бетис"га қарши ўйинни асосий таркиб бошлашини маълум қилади. "Ўйин куни мени охирги 5 дақиқада захирадан туширишса керак деб ўйлагандим – бу менинг дебютим ва майдонда қандай ҳаракат қилиш ҳақида гаплашсак деб ўйлагандим. Аммо ундай бўлмади. Моуриньо тушликдан аввал нутқ сўзлаши керак эди, лекин бу ишни қилмади.

Кейинроқ менга "Каз, хонамга юр", деди. Мен ўйлаб қолдим: "Қизиқ, у менга нима демоқчи? Ҳеч нима қилмадим-ку..." Хонасига бордим ва у: "Каз, мен сени биламан. "Сан Пауло"да 100дан ортиқ учрашувда қатнашганингдан хабарим бор. Мен тактик доскада ўзимни кўрдим – асосий таркибда! Мураббий имо билан кўрсатдида: "Сен асосий таркибда тушасан". Мен? Асосий таркибда? "Ҳа, тўғри эшитдинг. Сен кўп меҳнат қилдинг ва буни уддалайсан. Қулоқ сол, тўп сенга келиб тушиши билан, шошилма, тананг ёрдамида уни рақибдан ҳимоя қил, маҳоратингни кўрсат ва "Бернабеу" сени ёқтириб қолади" – хотирлайди Каземиро Моуриньонинг биринчи кўрсатмаларини эслаб.


Каземиро ва мураббийлар

"Мадрид" ўша ўйинда 3-1 ҳисобида зафар қучди, Каземиро эса ўйинни тўлиқ ўтказди. Бироқ ўша ўйин ярим ҳимоячи учун мавсумдаги биринчи ва сўнггиси бўлди. Июнь ойида "Реал" шартнома бандидан фойдаланган ҳолда, "Сан Пауло"дан трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Футболчига 4 йиллик шартнома таклиф этилди. Моуриньо кетгач, Каземиро кўпроқ имкониятга эга бўлди. Янги мураббий Карло Анчелотти қўл остида мавсумолди йиғиннинг дастлабки икки учрашувида гол урди ва Ла Лиганинг биринчи уч ўйинида асосий таркибда тушди, лекин кейин қаергадир "йўқ бўлиб қолди". 

Каземиро 2014/15 йилги мавсумни "Порту"да ижарада ўтказди. Португалиядан қайтган футболчи Рафа Бенитес таркибида ҳам муҳим футболчига айланмади, лекин Зидан қўл остида асосий таркибдан муқим жой эгаллади. 

Бугунги кунга келиб бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар"нинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Жамоа сафида 200 дан ортиқ учрашувда майдонга тушди ва 12 совринга эга чиқди – 4 марта Чемпионлар Лигаси, 1 марта Ла Лига, 1 марта Қирол Кубоги, 3 марта Жаҳон Кубоги (клублар ўртасидаги ЖЧ), 1 марта Испания Суперкубоги ва 2 марта Европа Суперкубоги.

Жамоа Испания Суперкубоги финалида "Атлетико Мадрид"га қарши майдонга тушади ва "Қироллик клуби" ғалаба қозонган тақдирда, Каземиро иккинчи бор ушбу совринни боши узра кўтариши мумкин.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика