Карпин: "Ростов" ўйинчилари қўлларидан келганини қилишди. Бундан ортиғини шунчаки қила олишмасди"
23 июл 2020 18:23
Новости
Карпин: "Ростов" ўйинчилари қўлларидан келганини қилишди. Бундан ортиғини шунчаки қила олишмасди"
"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин Россия Премьер-лигасининг якунланган мавсуми ҳақида гапирди.
"Жамоа ва йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар қўлларидан келган барчасини қилдилар. Ишонинг, бундан ортиғини қила олишмасди. Ва албатта мухлисларга миннатдорчилик билдиришни хоҳлайман.
Улар мавсум давомида қўллаб-қувватлашди, мухлислик қилишди ва қайғуришди. Бунинг учун раҳмат, шахсан ўзим ва клуб номидан миннатдорчилик билдираман", - дейди Карпин.
Эслатиб ўтамиз, "Ростов" Россия Премьер-лигасида 30 турдан сўнг 45 очко тўплаган ҳолда, жадвалда бешинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии