RU

Последние новости

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  2 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Карлуш Кейруш кескин танқидга учради Новости

Карлуш Кейруш кескин танқидга учради

Эрон терма жамоаси бош мураббийи қаттиқ танқид қилинди.

Кейруш ўз интервьюсида Осиё Кубогидаги мақсад ҳақида гапириб, бунда португалиялик мураббий кучли тўртликдан жой олсак, биз учун катта воқеа деганди.

Кейрушнинг айтишича, Австралия, Япония ва Жанубий Корея ярим финалга йўл олади. Учинчи жамоа бўлиш эса Эрон, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Хитойдан бирига насиб этади.

Унинг бу гапи бир пайтлар Эрон терма жамоасида ўзини кўрсатган Ходадад Азизига ёқмади ва португалиялик мутахассисни кескин танқид қилди:

"Жаноб Кейруш, бизлар аҳмоқ одамлар эмасмиз. Осиё Кубогида кучли тўртликка кириш бу сизнинг мақсадингиз, бизнинг эмас. 1996 йилги Осиё Кубогида биз ҳеч қандай ўртоқлик учрашуви ўтказмасдан учинчи ўринни олгандик. Ўшанда Эрон мусобақанинг энг яхши жамоаси бўлиш билан бирга Фейр плей совринини ҳам олган. Али Дайи эса энг яхши тўпурар бўлганди".

"Лекин сиз ҳозир кучли тўртлик ҳақида гапиряпсиз. Сиз 8 йилдирки шу жамоани бошқаряпсиз ва дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийларидан бири ҳисобланасиз. Бизга Осиё Кубогига бориб чемпион бўлиб қайтадиган мураббий керак".

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Ходадад Азизи 1996 йилги Осиё Кубогида терма жамоа ҳужумчиси бўлган. Кейинчалик айнан унинг Австралияга урган голи туфайли Эрон Францияда ўтказилган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика