Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими?
23 апр 2018 12:47
Новости


Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими?
Маълумки, Кейруш ҳозирда Эрон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Унинг шартномаси мундиал тугаганидан сўнг якунига етади. Аввалроқ португалиялик мутахассис Эронни Осиё Кубоги-2019 мусобақасида ҳам бошқариши мумкин, бу борада федерация музокара ўтказишни хоҳламоқда деган хабар чиққанди.
Лекин ҳозирча бу ҳақда аниқ гап-сўз йўқ. Кейруш эса бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратишини маълум қилган. "Tehrantimes.com" бугун шундай хабар тарқатди: "Камерун футбол федерацияси Карлуш Кейрушга жиддий қизиқиш билдирди. Эронни яна жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийга аввалроқ Ўзбекистон томонидан ҳам таклиф бўлганди".
"Камерун шунингдек, Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменек, германиялик афсонавий футболчи Лотар Маттеусга ҳам қизиқяпти. Маълумки, Кейруш 2011 йилнинг 4 апрелидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда ва у кўрсатаётган натижалар таҳсинга лойиқ".
Камерунликлар тақдим этган рўйхатда Ригобер Сонг, Алан Жиресс каби номлар ҳам бор. Кўрамиз, жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг Карлуш Кейруш нима қиларкин. У Эронда қоладими, Ўзбекистонга келадими, Камерунга йўл оладими ёки умуман Европага қайтиб кетадими?
Похожие новости

Комментарии