RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  3 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  219 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Карлуш Кейруш Эрон термасининг Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди Новости

Карлуш Кейруш Эрон термасининг Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тури доирасида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси меҳмони бўлади.

Ўзбекистонга қарши ўйиндан аввал – 4 июнь санасида эронликлар Подгорица шаҳрида Черногория термаси билан ўртоқлик учрашув ўтказади. Карлуш Кейруш мазкур ўртоқлик ўйинига 20 футболчидан иборат таркибни эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Эрон бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинча чақирилган таркибни ҳам эълон қилди. Таркибдан 26 футболчи жой эгаллади.

Дарвозабонлар: Алиризо Беиранванд (“Персеполис”), Муҳаммадризо Акбари (“Тракторсози”), Муҳаммад Мазаҳери (“Зоб Аҳан”), Ҳамид Лак (“Саипа”);

Ҳимоячилар: Рамин Ризоиан (“Витесс”, Голландия), Сайид Жалол Ҳуссайни (“Персеполис”), Муҳаммад Ансари (“Персеполис”), Ҳуссайн Маҳини (“Персеполис”), Пежман Мунтазари (“Ал-Аҳли”, Қатар), Муртазо Пуралиганжи (“Ал-Садд”, Қатар), Милад Муҳаммади (“Терек”, Россия), Саид Агхои (“Тракторсози”);

Ярим ҳимоячилар: Иззатуллоҳ Пургаз (“Саипа”), Саид Иззатуллоҳи (“Анжи”, Россия), Эҳсон Хажисафи (“Сепахон”), Али Карими (“Локомотива”, Хорватия), Масуд Шожаи (“Паниониос”, Греция), Ашкан Дежага (“Вольфсбург”, Германия), Эҳсон Паҳлавон (“Зоб Аҳан”), Алиризо Жаҳонбаҳш (“АЗ Алкмаар”, Голландия), Меҳди Туроби (“Саипа”), Воҳид Амири (“Персеполис”);

Ҳужумчилар: Меҳди Тареми (“Персеполис”), Ризо Ғочаннажод (“Хееренвен”, Голландия), Карим Ансарифард (“Олимпиакос”, Греция), Сардор Азмун (“Ростов”, Россия).

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча учинчи поғонада бормоқда.


Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика