RU

Последние новости

22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  3 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  3 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  67 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  187 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12

Карло Анчелотти: "Реал"да ҳаммаси яхши" Новости

Карло Анчелотти: "Реал"да ҳаммаси яхши"

Карло Анчелотти "Гранада" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Вальверде жуда яхши ўйнаяпти. У қайси позицияда яхшироқ тўп тепишини айтиш қийин.

Кроосда ёмон паслар бўлмайди, у доим тўғри қарор қабул қилади. Тони қўрқмайди ва доимо бор эътибори майдонда бўлади. Унинг асосий сифати - доимо тўғри позиция танлаб, тўп билан яхши ҳаракат қилиши.

Родриго яна ўзининг энг яхши формасига қайтди, кўп гол уряпти. Бугун яхши ишлади. У нафақат чап қанотдан, балки марказдан ҳам гол уряпти.

Голлар сони бўйича ҳеч ким билан гаров боғлаганим йўқ. Ким гол уришининг фарқи йўқ, асосийси - жамоавий ўйин. Бизда ҳаммаси яхши.

"Барселона" - "Атлетико" ўйини жуда қизиқ бўлади. Кучли жамоа ютсин. Уларнинг иккиси ҳам яхши клублар.

Мухлислар мени яхши кўришади ва бундан хурсандман" - дейди "Реал" устози.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика