RU

Последние новости

23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  0 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  2 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  2 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  8 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4 21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  3 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  17 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  32 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  31 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0

Карантин «Насаф»га қаттиқ таъсир қилди...ми? Новости

Карантин «Насаф»га қаттиқ таъсир қилди...ми?

Суперлиганинг 6-турида “Насаф” футболчилари ўз майдонларида аутсайдер “Бухоро” қаршилигини синдира олишмади -0:0.

Бу билан Бердиев жамоаси жорий мавсумда қаторасига учинчи учрашувда рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Ўз уйида “Навбаҳор” ва “Бухоро”, сафарда “Машъал” билан нурсиз дуранг қайд этилди. Натижада Суперлиганинг дастлабки уч турида 100 фоизлик натижа қайд этган қаршилик футболчилар карантиндан сўнг ўтказилган учта учрашувда 9 имкониядан атиги 3 очко (!) тўплаб, турнир жадвалида бир неча поғона пастга шўнғишга мажбур бўлишди...

Аммо олдинда қаршиликларни янада қийин беллашувлар кутиб турибдики, бу ўйинларда Бердиев шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ. Кейинги уч учрашувни иккитасини қаршиликлар сафарда АГМК ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўтказишади. Бу жамоаларнинг ўз майдонида қандай ҳаракат қилишини охирги икки тур учрашувларида кузатдик. Яна бир беллашувда Қаршида “Металлург”га қарши кечади. “Металлург” эса сўнгги икки турни сафарда ўтказишига қарамай, (“Локомотив” ва “Андижон”) ҳар иккала рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Бир сўз билан айтганда, олдинда “Насаф”ни бир-биридан қийин беллашувлар кутиб турибди. Жамоа мураббийлар штаби ўтган уч турдан хулоса қилиб, камчиликлар устида ишлаб, чиройли натижалар билан мухлисларни хурсанд этишлари талаб этилади. Акс ҳолда... 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика