RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Капелло: Неймар ва Мессига ҳеч ким тенг кела олмайди Новости

Капелло: Неймар ва Мессига ҳеч ким тенг кела олмайди

Каталонияликларнинг Сантос клубидан бразилиялик футболчини сотиб олганини маъқуллаган мураббий, Карло Анчелоттига "Реал Мадрид"га эътибор бермасликни маслаҳат берди.
Реалнинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло, Лионель Месси ҳамда Неймарнинг "Барселона"даги жуфтлигига ҳеч ким тенг кела олмаслигини айтди.

"Неймар жуда ноодатий футболчи, унда ўзига хос ҳислатлар мавжуд. Унда тезлик, техника бор, иккала оёқда зарба бера олади ва ҳар доим энг қулай позицияни танлай олади.

“Ўйлайманки Месси ва Неймар бирга ўйнаганда, уларни енгиш жуда қийин бўлади. Чунки улар ҳар доим гол ура олиш қобилиятига эгалар. Агар жамоангиз ҳар бир турнирда совринни қўлга киритишни хоҳласа, бу жуда муҳим”.

Капелло шунингдек "Сантьяго Бернабеу"даги янги бош мураббий, ўзининг ватандоши Карло Анчелоттига, хотиржам бўлишга харакат қилиб барча нарсага майдонда ойдинлик киритишни маслаҳат берди.

"Мадридга борганда, футболчилардан клуб устунлигини, мураббий эса ҳамма нарсадан устунлигини билиш керак”, - деди мураббий.
"Реал"да энг муҳим инсон бўлишга харакат қилиш керак эмас. Анчелотти жуда ақлли. У жамоани қандай бошқаришни билади. У босиқ ва тажрибали инсон – унда “Реал”ни бошқариш учун аъло даражадаги ҳислатлар бор”

Фахрий мураббий Мадриднинг Иско ҳамда Асиер Илларамендиларнинг қимматбаҳо трансферларидан хурсанд. Унинг фикрига кўра “Ла Лига” 2013 йилда энг юқори имкониятларга эга.

"Ҳозир футбол соҳасидаги энг истиқболли ёш футболчилар Испаниядалар, шунинг учун ҳам уларни “Реал” ҳарид қилган. Уларда тажриба ҳам истеъдод ҳам бор, улар Испанияда қандай услубда ўйнаш кераклигини билишади”. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика