Канселу: "ОАВнинг сўзларини унутинг, биз Хавини қўллаб-қувватлаймиз"
17 дек 2023 23:07
Новости
Канселу: "ОАВнинг сўзларини унутинг, биз Хавини қўллаб-қувватлаймиз"
"Барселона" қанот ҳимоячиси Жоау Канселу жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес ҳақида гапирди.
"Барчамиз Хавини қўллаб-қувватлаймиз. ОАВда айтилаётган барча гапларни унутинг. Мен сизларга ҳақиқатни айтаман. Хави — афсона. У доим жамоа ва клуб учун яхши бўладиган нарсаларни излайди. У билан ишлаш жуда ёқимли", — дейди Канселу.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби сўнгги ўйинда Испания чемпионати 17-тур доирасида "Валенсия" (1:1)ни мағлуб эта олмади. Бу барча турнирларда "кўк-анорранглилар"нинг учта ғалабасиз серияси дегани.
"Барселона" айни дамда 35 очко жамғарган ҳолда Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии