Канчельскис АПЛ тарихидаги энг яхши россиялик легионер, Аршавин эса иккинчи
15 апр 2020 19:45
Новости
Канчельскис АПЛ тарихидаги энг яхши россиялик легионер, Аршавин эса иккинчи
Қатарнинг beIN Sports телеканали Англия чемпионатида ўйнаган энг яхши россиялик футболчилар бешлигини аниқлади.
Унга кўра, биринчи ўрин “Манчестер Юнайтед” собиқ аъзоси ва ҳозирда “Навбаҳор” мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Андрей Канчельскисга насиб этди. 51 ёшли собиқ хавбек “Эвертон”, “Манчестер Сити” ҳамда “Саутгемптон” каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ундан кейинги поғонага “Арсенал”да ёрқин ўйин кўрсатган Андрей Аршавин қўйилди. Кучли учликка эса Алексей Смертин якун ясади.
1. Андрей Канчельскис (“Манчестер Юнайтед”, “Эвертон”, “Манчестер Сити”, “Саутгемптон”)
2. Андрей Аршавин (“Арсенал”)
3. Алексей Смертин (“Челси”, “Портсмут”, “Чарльтон”, “Фулхем”)
4. Роман Павлюченко (“Тоттенхэм”)
5. Юрий Жирков (“Челси”)
Комментарии