Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"
04 окт 21:22
Новости
Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"
Суперлига 24-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Баҳс қийин кечишини билардик. Агар ўйин бошида гол уриб олсак қолгани биз учун яхши бўлади деб футболчиларга айтгандик. "Бухоро" жамоасининг охирги ўйинларини кўриб чиққандик. Жамоа яхши ўйин кўрсатиш билан бирга яхши ҳимояланяпти ҳам. Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат.
- Бугунги баҳсда Ҳожиакбар Алижонов мухлислар томон кўп эътироз билдирди ҳамда турли ишоралар қилди. Бунга сабаб нима?
- Сабабини билмайман, ўзидан сўраб кўрамиз.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии