RU

Последние новости

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  1 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  6 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? Новости

Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?

"Пахтакор" эртага Элит Чемпионлар лигаси 3-тур доирасида Ироқнинг "Ал-Шорта" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Пахтакор" жамоаси устози Камолиддин Тожиев ва ҳимоячи Шаҳзод Азмиддиновлар учрашувдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди ва бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишишди.

"Эртага қизиқарли учрашув гувоҳи бўламиз. Рақибимиз жуда яхши шаклланган жамоа ва тезкор ҳужум чизиғига эга. Эртага чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз", - дея фикр билдирди Камолиддин Тожиев эртанги учрашув ҳақида.

"Ал-Шорта" жамоасининг кучли томонларини ўрганиб чиқдик. Эртага қизиқарли баҳс бўлади. "Пахтакор" мухлисларига ғалаба тақдим этишни ва ўз уйимизга ёруғ юз билан қайтишга интиламиз", - деди Шаҳзод Азмиддинов.


- Ўтган турда "Персеполис" майдонига сафар қилдингизлар. Эронлик мухлислар ўз суюклиларини қандай қўллаб-қувватлашларидан яхши хабардорсиз. Эртанги учрашувда "Ал-Шорта" мухлислари стадионда қандай муҳит яратиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Мен Ироққа биринчи маротаба ташриф буюрмоқдаман. Ўйлашимча, эртага мухлислар яхши атмосфера яратиб беришади. Ироқлик мухлислар, форслардан қолишмайди деб ўйлайман.

- Эртанги баҳсга кўп мухлислар келиши кутилмоқда. Ироқ миллий терма жамоаси ушбу шаҳарда ўйнаганида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши аъло даражада бўлади. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсга қандай режа тайёрладингиз? Жамоангиз дуранг билан ортга қайтиш режаси борми?

- Режамизни айтиб бера олмайман. Муҳими, гол ўтказиб юбормаслигимиз керак.

- "Ал-Шорта" жамоаси ўтган йилги "Араб Чемпионлар лигаси"да жуда яхши ўйин намойиш этганди ва ярим финалга қадар етиб борганди. Жамоа халқаро майдонда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга. Элит ОЧЛни ҳам яхши бошлади. Дастлаб, "Ал-Наср" билан дуранг қайд этди, аммо 2-турда "Ал-Ҳилол"га йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Ал-Шорта" ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Ал-Наср"га қарши кечган ўйинни кўрдим. Ўша учрашувда рақибимиз яхши ўйин намойиш этганди. "Ал-Ҳилол"га қарши эса омад етишмади. Эртага стадионга ташриф буюрадиган мухлислар ўз суюклиларига ёрдам бериши аниқ.

- "Пахтакор" сафида жароҳатланган футболчилар борми ёки барча футболчилар эртанги учрашувда тайёрми?

- Терма жамоа сафидан қайтган Диёр Холматовда жароҳат бор ва эртанги учрашувда майдонга туша олмайди.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика