RU

Последние новости

23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  0 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади" Новости

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"

Сўнгги беш йил ичида Элдор Шомуродов нафақат Ўзбекистон терма жамоасининг етакчисига, балки Европа майдонларида таниқли форвардга айланди.

Эндиликда ҳамюртимиз "Истанбул Башакшеҳир" жамоасида тўп тепади. Тез орада унинг олдига Аббос Файзуллаев ҳам йўл олиши кутилмоқда. Биз бу борада мутахассис ва собиқ тўп тепар Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

— Элдор Шомуродовнинг Италиядаги  фаолиятига қандай баҳо бериш мумкин?

— Ўйлайманки, Элдорнинг Италиядаги 4,5 йиллик фаолияти муваффақиятли кечди. Чунки айнан ўзбек футболи ривожланиш босқичида бўлган пайтда у топ-5 чемпионатларидан бирига илк бор йўл олди ва бир неча мавсум юқори савиядаги жамоалар сафида тўп тепди. Бундай даражадаги чемпионатда ўйнаш ва ўзини кўрсата олиш осон эмас. Шу нуқтаи назардан, Элдор Италияда ўз ўрнини топа олди, десак муболаға бўлмайди.

— Шомуродовнинг Туркияга ўтиши ҳақида қандай фикрдасиз? Италияда қолиши яхшироқ эмасмиди ёки Истанбулда етакчига айланиш имконияти муҳимроқми?

— Бу трансферга фақат шахсий нуқтаи назардан эмас, балки бутун чемпионат миқёсида қараш лозим. Менимча, бу ерда кўпроқ клубнинг амбициялари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Охирги йилларда Туркия жамоалари Еврокубокларда, ўзларининг чемпионатларида сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу жиҳатдан, Элдор учун бу тўғри танлов бўлди, деб ҳисоблайман. Кичик мақсадларга эга жамоадан, катта режалари бор клубга ўтиши ва у ерда ўз салоҳиятини кўрсатиши — қувонарли ҳолат.

— Элдор 30 ёшда. Унинг ёши, потенциали ва имкониятлари яна топ-5 чемпионатларига қайтиш учун етарлими?

— Замонавий футболда 30 ёш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Асосийси — профессионаллик ва жисмоний ҳолат. Элдорда эса бунга барча шароит бор. Менимча, у ҳозир ҳам топ-5 чемпионатларида ўйнаш имкониятига эга эди. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати эса унинг учун катта мотивация бўлади.

— Файзуллаевнинг ҳам Туркия клубига ўтиши яқин. Сизча, Файзуллаев ва Шомуродов тандемидан нима кутса бўлади?

— Ўзбек футболчилари кучли жамоаларга биргаликда йўл олса, бу миллий терма жамоамиз учун ҳам фойдали. Жамоадаги муҳит, ўйинчиларнинг бир-бирини тушуниши кучаяди. Агар Шомуродов ва Файзуллаев бирга тўп тепса, ўзбек футболи фақат ютуққа эришади. Уларнинг муваффақиятли ўйинлари ортидан бошқа футболчиларимизга бўлган талаб ҳам ортади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика