Камолиддин Мурзоев: "Катанец Искандеров ҳақида? Бу ўзбек футболи ва футболчимизга ҳурматсизлик"
		
		20 сен 2022 19:15
        Новости	
	 
				 
				Камолиддин Мурзоев: "Катанец Искандеров ҳақида? Бу ўзбек футболи ва футболчимизга ҳурматсизлик"
Словениялик мураббийнинг терма жамоага чақирилмаган Жамшид Искандеров борасида билдирган фикри кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Шунингдек, мантиққа тўғри келмайдиган гаплари турли танқидларни келтириб чиқарди. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам ўз муносабатини билдирди.
Эшитдик-да! Катанец Искандеровни нима учун бўлажак йиғинга чақирмагани маълум
- Футболчилар уюшмаси сифатида терма жамоа мураббийимизнинг фикрларига танқидий қарайман. Чунки Жамшид Искандеров борасида айтган сўзлари нафақат ўзбек футболчилари ва футболига бўлган ҳурматсизлик, деб ўйлайман. Фикримча, Катанец ҳали ўзбек футболига катта ютуқлар олиб киргани йўқки, ўйинчиларимиз ҳақида бундай гапирса. Бизнинг асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш. Бу йўлда табиийки Австралия сингари кучли терма жамоалар рақибимиз бўлади. Мазкур учрашувларда ўз режамиз бўлмасидан, Б режа яъни бўйдор ижрочиларни тушириш нотўғри. Чақирилмаган футболчига нисбатан бўй билан боғлиқ гапни айтиши тўғри эмасди. Биз ушбу масала юзасидан ЎФАга ўз муносабатимизни билдирмоқчимиз.

- Терма жамоага чақирилган футболчиларга қандайдир ғайриоддий қараш ёки нолойиқ деган фикрларимиз йўқ. Асосий нарса терма жамоадан тушиб қолган футболчиларга нисбатан мураббийнинг фикрлари.
- Элдор Шомуродовга келсак, унинг ўзини фикрларини билишимиз керак. Терма жамоага келиб 2та ўртоқлик учрашувида иштирок этиш муҳимми ёки клуб билан шуғуллангани. Чунки "Рома"да ўрнини топиб кетиши терма жамоамиз учун фойда бўлади.

- Катанецнинг Ҳусайинга нисбатан фикри ҳам нопрофессионал, деб ўйлайман. Футболчи ўз жамоасида жамоа ўйини ёки мураббий талабига қараб тўп тепади. Прессингда кўпроқ ўйнашини айтиши этикага ҳам тўғри келмайди. Ҳусаин "Насаф" ўйинларида мен кўпроқ прессинг қилишим керак деган фикрда ўйнаши керакми ёки Бердиевга жамоамиз кўп прессинг уюштириши керак дейишими?Терма жамоага кимни чақириш ёки чақирмаслик мураббийнинг иши. Буни тўғри тушунаман
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии