Камолиддин Кенжаевга ваъда қилинган уй топширилди
26 июн 2020 20:15
Новости
Камолиддин Кенжаевга ваъда қилинган уй топширилди
Бугун Қаршида "Насаф" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашув аввалида "Насаф"нинг собиқ футболчиси Камолиддин Кенжаевга клуб бош ҳомийси ва ЎФА томонидан ваъда қилинган уйнинг калити топширилди.
Камолиддин Кенжаевга калит ва сертификатни ЎФА масъул ходимлари Раҳмиддин Зикрияев ва Шоакрам Исроилов тантанали равишда топширишди.
Маълумот учун, Камолиддин Кенжаев 2002-2006 йилларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи 2006 йилда юз берган автофалокат натижасида бутсаларини михга илишга мажбур бўлган эди.


Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии