Камавинга "Реал" билан машғулот ўтказмади
03 окт 2022 20:04
Новости
Камавинга "Реал" билан машғулот ўтказмади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга кеча “Осасуна”га қарши кечган ўйинда олган жароҳати туфайли бугунги жамоа машғулотларини ўтказиб юборди.
Шу тариқа, Камавинганинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Донецкнинг “Шахтёр”ига қарши ўйинида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Аввалроқ яқинда жароҳат олиб, "Осасуна"га қарши баҳсни ўтказиб юборган дарвозабон Тибо Куртуа ҳам бўлажак учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Камавинга ўтган ёзда Франциянинг "Ренн" клубидан "Реал"га ўтганди. Эдуардо дебют мавсумида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии