Камавинга "Атлетико" билан ўйиндан кейин оқсоқланиб юрган ҳолда кўриниш берди
05 фев 19:59
Новости
Камавинга "Атлетико" билан ўйиндан кейин оқсоқланиб юрган ҳолда кўриниш берди
Эдуардо Камавинга "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олиши мумкин эди.
"Marca" хабарига кўра, "Реал" ярим ҳимоячиси кечаги дербида (1:1) илгари жароҳат олган тиззасидан зарба қабул қилиб олди. Ўйиндан сўнг Камавинга оқсоқланиб трибунаостига кириб кетди.
Қайд этилишича, франциялик футболчи анчадан бери тиззасида ноқулайлик ҳис қилиб келади ва ўйинлар, машғулотлар вақтида бандаж кийиб юради.
Ўйиндан кейинги анжуманда "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти хавотирланишга асос йўқлигини айтди.
"Билмайман, менга ҳеч нарса дейишмади. Бу шунчаки лат ейишга ўхшамоқда", – деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Камавинга тизза бўғимларини чўзиб олгани сабабли 2 ойга яқин майдонга туша олмаган эди.
Комментарии