RU

Последние новости

07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  1 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  0 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  2 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  203 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  151

"Кальчополи"дан машҳурлик сари: "Ювентус" яна бизнес-империяга айланди! Новости

"Кальчополи"дан машҳурлик сари: "Ювентус" яна бизнес-империяга айланди!

“Ювентус” 1923 йил Эдоардо Аньелли назорати остида эди.

Бу вақтга қадар Италияда мутлақо бошқа кучлар ҳукмронлик қилган ва миллий чемпионатда ғалаба қозонганларига анча бўлганди — 1905 йил. Ўшанда "Ювентус" Аньелли учун омадли ва совринларга бой бўлишини ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак.

"FIAT" ажратган маблағлар туфайли Эдоардо Аньелли "Ювентус" билан абадий боғлиқ бир сулола яратиш имкониятига эга бўлди. Клуб ҳам ғалаба ва шон-шараф томон қадам қўйишга тайёр эди. Жамоа учун янги стадион барпо этилди, Эдоардо Аньелли "Ювентус"ни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди. 1930-1935 йиллар мобайнида жамоа 5 марта чемпионлик титулини қўлга киритди, ўйинчилар эса Италия термасининг ажралмас бўлагига айланди.

Аммо Эдоардо Аньеллининг фожиали ўлими унинг барча меҳнатини барбод қилди, бироқ Иккинчи жаҳон урушидан сўнг клуб мухлислари Жанни (янги Аньелли)нинг келишидан бошлари осмонга етди. У Эдоардонинг ўғли эди ва 1947 йилда клуб президенти лавозимини эгаллаганди. Жанни Аньелли ҳам худди отаси сингари Италия футболида янгиликлар яратишга муваффақ бўлди. Шу билан бир вақтнинг ўзида оилавий бизнеси устида ҳам иш олиб борди. Урушдан кейинги даврда мамлакатни қўллаб-қувватлаш ва Италия футболининг имиджи учун янги стандартларни ўрнатиш учун Жанни Аьнелли жамоатчилик томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Эҳтимол, тарихда биронта ҳам "ювентино" бундай шарафга эга бўлмагандир. Унинг ҳукмронлиги барқарор эканлиги билан ажралиб турарди.

Жанни Аньелли саратон туфайли 2003 йилда вафот этади, орадан қанча вақт ўтиб клуб назорати навбатдаги сулола вакили қўлига ўтади. У Жаннининг буткул тескариси эди — Умберто Аньелли. Бироқ тақдир тақозоси билан у президентлик курсисида бир ярим йил ўтирди, холос. Сабаби 2004 йил майда у ҳам саратон касаллигига чалинди. Аьнелли оиласи вакилларининг ўтган асрдаги ютуқлари такрорланмас жозибага эга, бироқ 2000 йиллар бошларида клубга Умбертонинг ўғли Андреа Аньелли бошчилик қила бошлади. Айнан у "Ювентус"ни янада юқори чўққига олиб чиқишга муваффақ бўлди.

2006 йил 4 июль. Суд ҳукми кўплаб клубларга салбий таъсир қилди. Шу жумладан, "Ювентус", "Милан", "Лацио", "Фиорентина" ва "Режина"га ҳам. Жаҳон футболида келишилган ўйинлар ҳақида мунтазам хабарлар пайдо бўлади, лекин “Кальчополи” номи билан "машҳур" бўлган иш алоҳида ўринга эга. У Италия футболини буткул тамом қилди ва жаҳон футболи жамоатчилигини ларзага солди.

"Милан" 2005/2006 йилги мавсумда 30 очко йўқотган ва ёпиқ эшиклар тизими асосида битта ўйин ўтказиши лозим эди. "Фиорентина" Чемпионлар Лигасидаги ўрнидан қуруқ қолди, "Лацио" 2006/2007 йилги УЕФА Кубогидан четлаштирилди. "Режина"га эса 100 000 евро миқдорида жарима солинди ва клуб президенти икки ярим йил мобайнида футбол соҳасида фаолият юритишига рухсат берилмади. Бироқ ҳаммадан кўпроқ "Ювентус" жабр кўрди.

"Кекса синьора" 2та чемпионлик титулидан маҳрум бўлди ва Миланнинг "Интер" жамоасига бериб юборилди. Бу эса ҳалигача икки клуб мухлислари орасида келишмовчиликга сабаб бўлади. Энг ёмони клуб илк бора иккинчи даражадаги лигага тушиб кетди. Бирин-кетиш муҳим футболчилар жамоани тарк эта бошлади: Лилиан Тюрам ва Жанлука Дзамбротта "Барселона" томон йўл олди, Каннаваро ва Фабио Капелло Мадриднинг "Реал" клубига ўтди, Патрик Виейра ва Златан Ибрагимович эса жамоанинг азалий рақиби — "Интер" сафини тўлдиришди. Аммо қандай қийинчилик бўлишига қарамай, клубга содиқ қолган ўйинчилар ҳам талайгина эди — Дель Пьеро, Недвед, Буффон, Каморанези ва Трезеге.

Ўйинчиларнинг нархлари тушиб кетди, "бьянконерилар" эса трансфер бозоридаги унга бўлган бор эътиборни йўқотиб қўйди. Клуб йиллар давомида орттирган обрўси бир пул бўлди. Акция нархлари ҳам икки баробарга пасайди: клуб арзимаган 145 миллион еврога баҳоланди. Жаҳон чемпионлари иккинчи дивизионда ўйнай бошладилар, аммо бу ҳолат узоққа чўзилмади.

"Ювентус"нинг Италия футболи элитасига қайтди, лекин бу муаммолар ўз якунига етди дегани эмасди. Жамоа ўша йили турнирни 3-поғонани эгаллаган ҳолда тамомлади, бироқ кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг, Клаудио Раньери ўз ўрнини йўқотди. 2009/2010 ва 2010/2011 йилги мавсумда клуб 7-ўринни эгаллади, Европа Лигасида эса "Фулхэм"га 4:1 ҳисобда ғалабани бой бериб, турнирдаги чиқишларига якун ясади. Бироқ кейинроқ Италия футболида ҳукмронликни яна ўз қўлига олди.

2010 йилнинг май ойида клуб янги президенти Андреа Аньелли бўлди. У қуйидаги гаплар билан фаолиятини бошлади: "Бугун эгаллаган лавозимим — оилам бирдамлиги ва клуб олдидаги мажбуриятларим исботидир. Зиммамда жуда масъулиятли иш бор. Шунинг учун ҳозирдан келаси мавсум учун дастур ҳамда стратегияларни тузиб чиқишимиз даркор".

Суд можаросидан кейинги вазиятга назар ташласангиз, Аньеллининг сўзлари "шунчаки қуруқ гап" эмаслигини тушуниб оласиз. "Ювентус" қайтадан оёққа туришига деярли 9 йил керак бўлди. Бироз вақтдан сўнг эски стадион ўрнини янгисига бўшатиб берди, жамоа бош мураббийи лавозимига эса Антонио Конте ўтирди. Ниҳоят беш йиллик танаффусдан кейин Скудетто яна Туринга қайтди. Стадионлар мавзуси Италияда доимо муҳим саналган. Уларнинг асосий қисми шаҳар ҳокимиятига тегишли эканини ҳисобга олсак, "Ювентус" бу борада янгилик яратишга эришди. Қолганлар режада, гапда айтган фикрларни, "бьянконерилар" ҳаётга тадбиқ қила олди. Ўшандан буён "Ювентус Стэдиум" (ёки "Альянц") трибуналари ҳеч қачон бўш қолиб кетмади. Мухлислар барчасидан завқланишмоқда, лекин барибир қалбларининг туб-тубида Чемпионлар Лигаси бош совринини орзу қилишади.

"Ювентус" янги тарихида 2015 йил клублар ўртасида Европанинг бош мусобақаси финалига чиқди. "Барселона"га мағлуб бўлгани жуда аянчли бўлган эди, аммо бу раҳбариятнинг келгусидаги муваффақиятларига йўл очиб берди, тўғри қарор қабул қилишларида ёрдам берди. Келаси йили клуб 1,3 миллиард еврога баҳоланди. Гонсало Игуаин "Наполи"дан Турин клубига 90 миллион еврога ўтиши эса "бьянконерилар"нинг обрўсини қайта тиклади. Аньелли оиласининг машаққатли меҳнати яққол намоён бўлиб турганди.

2017 йил "Ювентус"ни Чемпионлар Лигасининг яна бир финали кутиб турганди, аммо бу сафар жамоа "Реал"га мағлуб бўлди. Бу ҳолат клубнинг содиқ ишқибозлари учун бахтсизлик бўлди, аммо бошқалар учун омадли сабоқ бўлди: "Ювентус" уч мавсум давомида 2та финалда ўйнади. Жамоанинг ички майдондаги устунлиги йилдан йилга ўсиб борди, ҳар йили рекорд натижани янгилаб боравердилар. Кимдир "бьянконери" кучайишига асосий сабаб — рақибларни анча кучсиз дея баҳолаган. Бироқ бир ўйлаб кўринг, бу муаммо аслида "Ювентус"га тегишли эмасмиди?! Милан клублари кўп сонли корпоратив муаммоларга ўралашиб қолган бир пайтларида, "Ювентус" янги империя қуришга муваффақ бўлди.

"Ювентус" бироз кечроқ бўлса-да, Италияга футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бирини олиб келишга муваффақ бўлди. Криштиану Роналду Турин клубига ўтгани ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Мухлислар португалияликнинг навбатдаги голидан сўнг шодон қўлларини кўкка кўтариб, қувонётган бир паллада, асосий ишни КриРо майдон ташқарисида бажараётганди. Машҳур "Financial Times" нашри футболчининг ўтиши ҳақида шундай ёзади: "Роналду эффекти" "Юве"га молиявий жиҳатдан буткул эркинликни тақдим этиши зарур эди. Аньелли оиласи португалиялик футболчини айнан шундай тасаввур қиларди. Бу сафар ҳам "Кекса синьора" раҳбарияти таҳминлари тўғри чиқди.

Роналду "Ювентус" сафига қўшилганидан кейин клуб акцияси нархлари 0,69 евродан 1,57 еврога ошди. 127 %га ўсиш клубнинг бозор капиталини 1,5 миллиард еврога оширди. Агар португалиялик Италияга келгунга қадар клубга 1000 доллар сармоя киритганингизда, бу сумма ҳозирда 2275 долларни ташкил қилаётган бўларди. Ҳа, айтганча, "Ювентус"нинг мавсумий абонементлар нархи португалик ташрифидан кейин 30%га кўтарилди. Шундай бўлса-да, барини яшин тезлигида сотиб юборишга муваффақ бўлишди.

Бу ҳали бошланиши. "Роналду эффекти" "Ювентус"га кўп фойда келтириши мумкин: клуб трансляциялардан келадиган даромадларни кўпайтириш, ҳомийлик маблағларини жалб қилиш ва янги аудиторияни жалб қилиш. 2017/2018 йилги мавсум А Серияда бир қатор юлдузлар йиға олганди: Пауло Дибала, Лоренцо Инсинье ёки Эдин Жеко. Бироқ 3тасини бирлаштирсангиз ҳам, улар Роналду туҳфа этган машҳурликни беролмайди.

"Ниҳоят дунё яна Италия футболини томоша қилиб, у ҳақида гапира бошлади. 80-90-йилларда биз етакчи клублардан бири эдик. Бироқ омад биздан юз ўгириб ишларимиз ортга кетди ва тўғри сармоя қилолмадик. Роналду билан яна энг юқори чўққига чиқишимиз мумкин. Криштианунинг ташрифидан тўғри фойдаланиб, Италия футболини янада машҳур қилишимиз керак", — дейди Фабио Капелло.

Бу сўзлар Италия футболига бўлган муҳаббатимизни ошириб, ҳамон Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киришни орзу қилаётган "ювентини" ўйинларини кўришга чорлайди. Роналдунинг келиши ғалабаларни кафолатламаган. Ўзингиз ҳам ўтган мавсум унинг Апеннин ярим оролидаги ўйинларини, нимага қодирлигини гувоҳи бўлдингиз. Аммо у билан "Юве"нинг имкониятлари янада ортади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика