Журналист: "Вератти чекади, ичади, аммо футболни жуда яхши ўйнайди"
16 фев 2019 16:41
Новости
Журналист: "Вератти чекади, ичади, аммо футболни жуда яхши ўйнайди"
Le Parisien журналисити Жюльен Лоренснинг сўзларига кўра, уни ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйини ҳайрон қолдирди.
"Верратти оптимал формада бўлмасада, мен учун ўйиндаги энг яхши футболчига айланди. Бир ой ичида у бор-йўғи бир марта майдонга тушди.
Ўтган ҳафтада у тонгги олтигача Неймарнинг туғилган кунида дам олди. Верратти чекади, ичади, аммо жуда зўр ўйнайди.
Агар Верраттининг ҳаёт тарзи Криштиану Роналдуникидек бўлса, у қандай ўйнаши мумкинлигини тасаввур қила олмайман" - дейди Лоренс.
Комментарии