Жованни Симеоне: "Атлетико"да ўйнашни орзу қиламан"
10 июл 2020 10:44
Новости
Жованни Симеоне: "Атлетико"да ўйнашни орзу қиламан"
"Кальяри" ҳужумчиси Жованни Симеоне "Атлетико"да ўйнаш хоҳиши ҳақида гапирди.
Мадрид клубини унинг отаси - Диего Симеоне бошқармоқда.
- "Атлетико"да ўйнашни хоҳлармидинг?
- Дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ шу нарсани хоҳлайман. Мен ёшлигимданоқ ўша ерда бўлишни хоҳлаганман. Мен қачондир у ерга боришни хоҳлайман.
Отам бу жамоани бошқаради, аммо у "Атлетико"да бўлмаган тақдирда ҳам, мен барибир у ерда тўп тепишни хоҳлайман. Мен у ерга ўтишни ёшлигимданоқ орзу қиламан. Шуни хоҳлайман.
Ҳали ҳам отам қачондир менга мураббийлик қилишини орзу қиламан, гарчи у шуғуллантирадиган жамоага ўтиш қийин бўлса ҳам, - дейди Жованни.
Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне бундан 2 йил олдин ҳеч қайси ўғли унинг жамоасида ўйнамаслигини айтганди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии