Жорже Браз: "Португалия футзалчилари спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади"
27 сен 13:22
Новости
Жорже Браз: "Португалия футзалчилари спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади"
Португалия терма жамоаси мусобақанинг 1/8 финалида Қозоғистондан (2:1) мағлуб бўлгач, ЖЧ-2024 билан хайрлашди. Терма жамоа бош мураббийи Жорже Браз ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдирди:
"Тўғрисини айтсам, қилинган барча ишлардан, тўғри йўл тутганимиздан ғурурланаман. ЖЧ биз учун бугун якунланишини хоҳламаган бўлардик, чунки ҳамма ходимлар меҳнат қилган ва фидойилик кўсратганди. Кўп вақт давомида улар билан бирга ишладик ва бир мақсад йўлида фаолият юритдик. Энг муҳими, Бернардо ва Паулета қатори 14 киши фантастик спортчилардир. Улар спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади.
Португалия футзали билан жуда фахрланаман. Ҳозир ҳаммамизга қийин, зўрға нафас оляпман, чунки оғир кун бўлди. Мен ўзимдан мамнун эмасман, аммо мен бу жараённи бошдан ўтказишга мажбурман. Бундан тўғри сабоқ чиқаришимиз керак.
Мусобақани бу тарзда тарк этиш қийин, чунки мақсадимизга эришолмадик. Футзалчилар қилган барча ишлари билан фахрланишлари керак. Энди бир неча кун дам олиш вақти келди. Озроқ ҳордиқ чиқарамиз ва Европа чемпионати саралашида қатнашамиз. Биз икки карра Европа чемпионимиз ва учинчи марта ғолиблик учун курашамиз. Бошимизни баланд кўтариб, қилган ҳар бир ишимиздан ғурурланишимиз лозим".
Комментарии